Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буюрилдим”, дедилар. Ҳаммод айтади: “Набиййингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга ҳамда соч ва кийимни йиғиштирмасликка буюрилдилар», деди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Буюрилдим”, дедилар. Кўпинча: “Набиййингиз соллаллоҳу алайҳи васаллам етти аъзо билан сажда қилишга буюрилдилар”, деди.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитди: “Банда қачон сажда қилса у билан бирга еттита аъзо ҳам сажда қилади. Юзи, икки кафти, икки тиззаси ва икки қадами”.
Ибн Умар марфуъ қилиб айтади: “Албатта, икки қўл юз сажда қилганидек сажда қилади. Қачон бирингиз юзини қўйса, икки қўлини ҳам қўйсин. Қачон уни кўтарса, иккисини ҳам кўтарсин”.
|