Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда дуо қилиш ҳақида

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларида дуо қилиб:
“Аллоҳим, албатта, мен Сендан қабр азобидан паноҳ тилайман, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан паноҳ тилайман, тириклик ва ўлим фитнасидан паноҳ тилайман. Аллоҳим, албатта мен гуноҳкорлик ўрни ва қарзга ботиб қолиш ўрнидан паноҳ тилайман”, дедилар. Шунда  у зотга бир сўзловчи:
“Бунча ҳам қарздан кўп паноҳ сўрайсиз?!” деди.
“Агар киши қарзга ботса, гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади”, дедилар”.

 Абдурраҳмон ибн Абу Лайлонинг отаси розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёнларида нафл намоз ўқидим. У зотнинг:
“Аллоҳдан дўзахдан паноҳ тилайман, дўзах аҳлига войдир”, деяётганларини эшитдим”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турдилар. Биз ҳам у зот билан бирга турдик. Шунда бир аъробий намозда: “Аллоҳим, менга ва Муҳаммадга раҳм қил. Биз билан бирга бошқа ҳеч кимга раҳм қилма”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам салом бергач Аллоҳ азза ва жалланинг раҳматини қасд қилиб аъробийга:
“Батаҳқиқ, кенгни тор қилдинг”, дедилар.    

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон “Саббиҳма Роббикал аъла”ни қироат қилсалар: “Субҳана Роббиял Аъла”, дердилар”.
Абу Довуд айтади: "Ушбу ҳадисда Вакеъ ихтилоф қилинди. Уни Абу Вакеъ ва Шуъба Абу Исҳоқдан, у Саъийд ибн Жубайрдан, у эса Ибн Аббосдан мавқуф ҳолда ривоят қилди".

Мусо ибн Абу Оиша айтади:
“Бир киши уйининг тепасида намоз ўқир ва қачон: “Ана ўша Зот ўликларни тирилтиришга қодир эмасми?!”*ни қироат қилса: “Субҳанака”, деб йиғларди. Ундан ана шу тўғрида сўрашганида: “Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман”, деди. Абу Довуд айтади: "Аҳмад: “Мени фарзда Қуръондаги нарса билан дуо қилиши ажаблантирди", деди”.   

*Қиёмат сураси 40-оят.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио