Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъ ва саждадаги дуо ҳақида

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Банданинг Роббисига энг яқин пайти, унинг сажда қилувчи ҳолатидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, дедилар”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пардани кўтарганларида одамлар Абу Бакр ортида саф тортган ҳолда эдилар. У зот: “Эй одамлар, нубувват башоратларидан мусулмон кўрадиган ёки унга кўрсатиладиган солиҳ тушгина қолди. Мен рукуъ қилган ҳолда ёки сажда қилган ҳолда қироат қилишдан қайтарилдим. Аммо рукуъ, унда Роббни улуғланглар. Аммо саждада дуога ҳаракат қилинглар. Шунда сизлар учун ижобат қилинишига лойиқ бўлади”, дедилар. 

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуълари ва саждаларида Қуръонга эргашиб:
“Субҳанакаллоҳумма Роббана ва биҳамдик, Аллоҳуммағфирлий”ни айтишни кўпайтирардилар”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саждаларида “Аллоҳуммағфирлий занби куллаҳу, диққаҳу ва жиллаҳу ва аввалаҳу ва охироҳу” дер эдилар. Ибн Сарҳ: “Ва аланиятаҳу ва сирроҳу”ни зиёда қилди.

Оиша розияллоҳу анҳо айтади:
“Бир кеча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни йўқотиб қўйдим. Изласам у зот саждагоҳда эканлар. Қарасам у зот сажда қилган икки қадамлари тик турган ҳолда экан. Ўзлари бўлса: “Аллоҳумма аъузу биризока мин сахотика ва бимуъофатика мин уқубатика, аъузу бика минка, ла уҳси санаан алайка. Анта кама аснайта ъала нафсик”, деяётган эканлар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио