Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Киши рукуъси ва саждасида нима дейди?

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳу айтади:
«Фасаббиҳ бисми Роббикал Азийм» нозил бўлганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Буни рукуъларингизда қилинг», дедилар.
«Саббиҳисма Роббикал Аъла» нозил бўлганида у зот:
«Буни саждаларингизда қилинг», дедилар».

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан шунинг маъносидагини ривоят қилиниб, унга зиёда қилди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъ қилсалар:
“Субҳана Робиял аъзийм ва биҳамдиҳи”ни уч марта айтардилар. Қачон сажда қилсалар:
“Субҳана Робиял аъло ва биҳамдиҳи”ни уч марта айтардилар”, деди. Абу Довуд айтади: "Ушбу зиёда ёдланган бўлмаганидан қўрқаман". Абу Довуд айтади: "Миср аҳли ушбу икки ҳадиснинг, Робиъ ҳадиси ва Аҳмад ибн Юнуснинг ҳадиси санадида ёлғиз бўлишди".

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқиган, у зот рукуъларида “Субҳана Роббиял Азийм” ва саждаларида “Субҳана Роббиял Аъла” дер эдилар. Қачон раҳмат оятидан (ўқиб) ўтсалар, унда тўхтаб сўрар ва азоб оятидан (ўқиб) ўтсалар, унда тўхтаб паноҳ тилар эдилар”.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва сужудларида “Суббуҳун, Қуддусур Роббул малаикати вар Руҳ”, дер эдилар”.

Авф ибн Молик Ашжаъий розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир кеча қиём турдим. У зот “Бақара” сурасини қироат қилдилар. Раҳмат оятидан ўтсалар тўхтаб сўрардилар, азоб оятидан ўтсалар тўхтаб паноҳ тилардилар. Сўнгра қиёмлари миқдорида рукуъ қилдилар. Рукуъларида:
“Субҳана зил жабарути вал малакут ва кибрияи вал ъазомати”, дедилар. Сўнгра қиёмлари миқдорича сажда қилдилар. Кейин саждаларида шунга ўхшашини айтдилар. Сўнгра туриб “Оли Имрон”ни қироат қилдилар. Кейин бир сура бир сура қироат қилдилар”.    

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечасида намоз ўқиётганларини кўрди. У зот “Аллоҳу акбар”ни уч марта айтиб: “Зул Малакути вал Жабарути вал Кибрияи вал Ъазомати”, дердилар. Сўнгра бошлаб, “Бақара”ни қироат қилдилар. Кейин рукуъ қилдилар, рукуълари қиёмлари миқдорича эди. Рукуъларида: “Субҳана Роббиял Аъзийм Субҳана Роббиял Аъзийм”, дердилар. Сўнгра бошларини рукуъдан кўтардилар. Қиёмлари рукуълари миқдорича эди: “Лироббиял ҳамду”, дедилар. Кейин сажда қилдилар. Саждалари миқдорича эди. Саждаларида: “Субҳана Роббиял Аъла”, дедилар. Кейин бошларини саждадан кўтардилар. Икки сажда орасида саждалари миқдорича ўтирдилар: “Роббиғфирлий, роббиғфирлий”, дердилар. Тўрт ракат ўқидилар. Уларда “Бақара”ни, “Оли Имрон”ни, “Нисо”ни ва “Моида”ни ёки “Анъом”ни ўқидилар”. Шуъба шак қилди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио