Мусъаб ибн Саъд айтади: “Отамнинг ёнида намоз ўқидим. Икки қўлимни икки тиззам орасида қилдим. Шунда мени ана шундан қайтарди. Мен яна қайтардим. Шунда у: “Буни қилма. Биз ҳам қилганимизда шундан қайтарилганмиз. Қўлларимизни тиззаларга қўйишимизга буюрилганмиз”, деди.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: “Қачон бирингиз рукуъ қилса, икки тирсагини сонларига тўшасин. Икки кафти орасини мутобиқ қилсин. Гўё мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бармоқлари турлилигига назар солиб тургандекман”.
|