Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Такбирнинг тамоми ҳақида

Муторриф розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Имрон ибн Ҳусойн билан бирга Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг ортида намоз ўқидим. Қачон у сажда қилса такбир айтар, қачон рукуъ қилса такбир айтар ва қачон икки ракъатдан турса такбир айтарди. Тугатганимизда Имрон қўлимдан ушлади ва: “Дарҳақиқат буни олдин ўқиди”, деди. Ёки: “Дарҳақиқат бизга буни Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларидан олдин ўқиди”, деди.   

Зуҳрий айтади: “Менга Абу Бакр ибн Абдурраҳмон ва Абу Саламалар хабар беришди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу фарз ва бошқа ҳар бир намозда такбир айтарди. Тураётган пайтда ҳам такбир айтарди. Сўнгра рукуъ қилаётган пайтда ҳам такбир айтарди. Сўнгра: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дерди. Сўнгра сажда қилишдан олдин: “Роббана ва лакал ҳамд”, дерди. Сўнгра саждага эгилган ҳолда: “Аллоҳу акбар”, дерди. Кейин бошини кўтарар экан такбир айтарди. Сўнгра сажда қилар экан такбир айтарди. Сўнг бошини кўтарар экан такбир айтарди. Сўнгра икки жалсадан турар экан такбир айтарди. Бас, ана шуларни ҳар бир ракатда ҳатто намоздан фориғ бўлгунча бажарарди. Сўнгра тугатар экан: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига ўхшаш жиҳатдан сизларнинг энг яқинроғингизман. Гарчи ушбу у зотнинг ҳатто дунёдан ажрагунларича намозлари бўлди”, деди. Абу Довуд айтади: “Ушбу охирги каломни Молик, Зубайдий ва улардан бошқалар Зуҳрийдан, у Алий ибн Ҳусайндан ривоят қилишган. Абдул Аълонинг Маъмардан ривоят қилгани, Шуъайб ибн Абу Ҳамзанинг Зуҳрийдан ривоят қилганига мувофиқ келди”.

Абдурраҳмон ибн Абзодан ривоят қилинади:
“У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиган ва такбирни тўлиқ қилмас эди”. Абу Довуд айтади: “Бунинг маъноси қачон бошини рукуъдан кўтарса ва сажда қилишни ирода қилса такбир айтмас эди. Ва қачон саждадан турса такбир айтмас эди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио