Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўйганларини, қачон турсалар, икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарганларини кўрдим”.
Абдулжаббор ибн Воил отасидан ривоят қилади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам”, деб намоз ҳадисини зикр қилди. У айтади: “Сажда қилганларида икки кафтни қўйишдан олдин икки тиззани қўярдилар”. Ҳаммом айтади: “Шақиқ менга ҳадис айтиб берди. У айтади: “Менга Осим ибн Кулайб отасидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шунга ўхшаш ҳадисни айтиб берди. Иккисидан бирининг ҳадисида ва кўпроқ билишимча, Муҳаммад ибн Жуҳоданинг ҳадисида: “Қачон турсалар, тиззаларига (суяниб) турардилар ва сонларига суянардилар”, (деган сўз бор эди).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз сажда қилса туя чўккан каби чўкмасин, икки қўлини икки тиззасидан олдин қўйсин”, дедилар”.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирингиз намозида суянади ва туя чўкканидек чўкади”, дедилар”.
|