Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уммий ва ажамийга қироатдан кифоя қиладигани ҳақида

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга чиқдилар. Биз Қуръон қироат қилаётган эдик. Орамизда ажамий ҳам, бадавий ҳам бор эди. Шунда у зот:
“Қироат қилаверинглар, барчаси гўзалидир. Тез кунда уни худди ўқни тўғрилайдигандек тўғрилашадиган қавмлар келади. Унинг (охиратдаги савобини) қўйиб, (дунёдаги савобига) шошилишади”, дедилар.

Саҳл ибн Саъд ас-Соъидий розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни бизнинг олдимизга чиқдилар. Биз қироат қилаётган эдик. У зот:
“Аллоҳга ҳамд бўлсин, Аллоҳнинг китоби бирдир. Ичингизда қизил ҳам бор, ичингизда оқ ҳам бор, ичингизда қора ҳам бор. Уни ўқни тўғрилаган каби тўғрилаб ўқийдиган қавмлар (келиши)дан олдин ўқийверинглар. Уларга (дунёдаги ажри) тезлатилади, (охиратдаги ажри) берилмайди”, дедилар”.  

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади:
“Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
“Мен Қуръондан ҳеч нарсани (ёд) олишга қодир бўла олмаяпман, менга кифоя қиладиган нарсани ўргатиб қўйинг”, деди. У зот:
“Субҳаналлоҳи, валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил алиййил азийм”, дегин», дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули, бу Аллоҳ учун, мен учун-чи?” деди.
“Аллоҳуммарҳамний варзуқний ва ъафиний ваҳдиний”, дегин», дедилар.
У ўрнидан тураётиб, қўли билан мана бундоқ қилди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аммо, мана бу икки қўлини яхшиликка тўлдириб олди”, дедилар”.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
“Биз нафл намозни тик турган ва ўтирган ҳолда дуо қилиб, рукуъ ва сажда қилган ҳолда тасбеҳ айтиб ўқирдик”.

Ҳумайддан шу кабиси ривоят қилиниб, унда “нафл намозни” зикр қилмаган. У айтади: “Ҳасан пешин ва асрга имом бўлиб қироат қиларди. Ёки имомнинг ортидан Китобнинг “Фотиҳа”сини қироат қилар ва тасбеҳ, такбир ҳамда таҳлилни “Қоф” ва “Ваз-Зариёт” миқдорича айтарди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио