Имрон ибн Хусойндан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам пешинни ўқидилар. Шунда бир киши келиб, орқаларида “Саббиҳисма Роббикал аъла”ни қироат қилди. У зот тамомлагач: “Қайси бирингиз қироат қилди”, дедилар. “Бир одам”, дейишди. У зот: “Батаҳқиқ, билдим-ки, баъзингиз унга диққатимни тортди”, дедилар”.
Имрон ибн Хусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан пешинни ўқиб, тамомлагач: “Қайси бирингиз “Саббиҳисма Роббикал аъла”ни қироат қилди”, дедилар. Шунда бир киши: “Мен”, деди. У зот: “Билдим-ки, баъзингиз унга диққатимни тортди”, дедилар”.
|