Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Пешин ва аср намозларидаги қироат миқдори ҳақида

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин ва Асрда “Вас-Самаи ват Ториқ” ва “Вас-Самаи затил Буруж” ва шунга ўхшаш суралардан қироат қилар эдилар”.

Жобир ибн Самура (розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар, қўёш оғса пешинни ўқирдилар ва “Валлайли иза яғша”га ўхшашини қироат қилардилар. Асрда ҳам худди шундай ва бошқа намозларда ҳам худди шундай (қироат қилардилар). Фақат бомдодда қироатни узун қилардилар”.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  пешин намозида сажда қилардилар. Сўнгра туриб, рукуъ қилардилар. Бас, биз у зотнинг “Танзил ас-сажда”ни қироат қилганларини кўрардик”.
Ибн Ийсо шундай деди: “Умайяни Муътамирдан бошқа ҳеч ким зикр қилмаган”. 

Абдуллоҳ ибн Убайдуллоҳ шундай деди:
“Бани Ҳошимдан бўлган йигитлар орасидаги ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)нинг олдига кирдим. Биз ўзимиздан бўлган бир йигитга:
“Ибн Аббосдан сўрачи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пешин ва асрда қироат қилармидилар?” дедик. У:
“Йўқ, йўқ”, деди. Унга:
“Балки ичларида ўқигандирлар?” дейилди. Унга жаҳл қилиб:
“Бу аввалги (савол)дан ҳам ёмонроқ бўлди. У зот ўзлари юборилган нарсани етказишга маъмур бўлган банда эдилар. Бизни (Бани Ҳошимни) бошқа инсонлардан бирор нарсада хосламадилар. Фақат уч хислатда (хосладилар). Бизни таҳоратни комил қилмоқлигимизга, садақа емаслигимизга ва эшакни отга (насл олиш учун) қўшмаслигимизга буюрдилар” .

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пешин ва асрда қироат қилармидилар ёки йўқлигини билмас эдим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио