Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Бисмиллаҳир роҳманир роҳиймни жаҳрий айтмайди деган киши ҳақида

Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар ва Усмонлар қироатни “Алҳамду лиллаҳи Роббил ъаламийн” билан очар эдилар”.

Оиша( розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни такбир ва “Алҳамдулиллаҳи Роббил ъаламийн”ни қироат қилиш билан очар эдилар. Қачон рукуъ қилсалар, бошларини кўтариб ҳам, пастга тушириб ҳам юбормас, лекин ўртача тутар эдилар. Қачон бошларини рукуъдан кўтарсалар, тик туриб олмагунларича сажда қилмас эдилар. Қачон саждадан бошларини кўтарсалар, яхшилаб ўтириб олмагунларича яна сажда қилмас эдилар. Ҳар икки ракатда “Ат-таҳийяту” айтар эдилар. Қачон ўтирсалар, чап оёқларини тўшар ва ўнг оёқларини тик тутар эдилар. Шайтоннинг ақибидан ва йиртқичнинг ястанишидан наҳий қилар эдилар. Намозни салом бериш билан тамом қилардилар”.

Мухтор ибн Фулфулдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг шундай деяётганини эшитдим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга шу онда сура нозил қилинди”, деб:
“Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Иннаа аътойнакал кавсар”ни тугатгунча қироат қилдилар.
“Кавар нималигини биласизларми?” дедилар. Улар:
“Аллоҳ ва унинг Расули билувчироқдир”, дейишди.
“Бас албатта, у Роббим менга жаннатда (бўлишини) ваъда қилган дарёдир”, дедилар”.

Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади ва бўҳтон (воқеасини) зикр қилади. Оиша розияллоҳу анҳо шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Юзларини очиб:
“Аъузу бис самиъил алийм минаш шайтонир рожийм. (Албатта, ифкни келтирганлар ўзингиздан бўлган бир тоифадир)* оятини айтдилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадис мункардир. Бу ҳадисни дарҳақиқат, жамоат Зуҳрийдан ривоят қилганда, ушбу каломни ушбу шарҳга кўра зикр қилишмаган. Истеъоза амри Ҳумайднинг сўзидан деб қўрқаман”.

* Нур сураси 11-оят.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио