Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Уни жаҳрий қиладиган киши(лар) ҳақида

 Язид ал-Форисий шундай деди:
“Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)нинг шундай деганини эшитдим:
“Усмон ибн Аффонга:
“Нима сабабдан миун* (юзлик)лардан бўлган Бароат (сураси)га ва Масоний (такрор ўқиладиган)лардан бўлган Анфол (сураси) орасига қасд ила Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм сатрини ёзмай, у иккисини етти узун суралардан қилиб қўйдинглар?” дедим. Усмон (розияллоҳу анҳу):
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам га оятлар нозил бўлганда ёзиб турувчи котибларидан баъзисини чақирардилар:
“Ушбу оятни мана бу-мана булар зикр қилинган сурага қўй”, дердилар. У зотга оят ва икки оят нозил бўлган эди, ана шунга ўхшаш айтиб бердилар. Анфол (сураси) у зотга Мадинада нозил қилинган аввалги (суралардан) эди. Бароат (сураси) эса Қуръондан охири нозил бўлган суралардан бўлган. Унинг қиссаси Анфол қиссасига ўхшашдир. Бас, мен уни (Бароат сурасини) ундан (Анфол сурасидан) деб гумон қилдим. Ана ўшандан у иккисини узун еттиликларга қўйдим ва ораларига Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм сатрини ёзмадим”, деди”.

* Қуръон суралари тўрт гуруҳга бўлинади:
1.Ат-Тивол – узун, яъни юз оятдан узун суралар. Булар Қуръоннинг бошидаги еттита сурадир;
2.Ал-миун – юзликлар, яъни юз оятлик суралар;
3.Ал-масаний – такрор ўқиладиган, яъни намозларда кўп такрорланадиган, юз оятга етмаган суралар;
4.Ал-муфассол – бўлак-бўлак, яъни “Бисмиллаҳ” билан бўлинган қисқа суралар. (Ушбу ал-муфассал ҳам ўз ўрнида узун, ўрта ва қисқа муфассоллар гуруҳига бўлинади).

Яна ибн Аббос розияллоҳу анҳу юқоридаги ҳадис маъносини айтиб унда шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг руҳлари қабз қилинганда бизга у ундан эканлигини баён қилмадилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Шаъбий, Абу Молик Қатода ва Собит ибн Уморалар албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  Намл сураси нозил бўлгунча Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳиймни ёзмадилар, деди. Бу ушбу ҳадис маъносидир”.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  (Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм нозил қилинганича сурани ажратишни билмадилар”.
Бу ибн Сарҳнинг лафзидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио