Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз бошлаш пайтида сукут қилиш ҳақида

Ҳасандан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Самура шундай деди:
“Намозда иккита сукутни ёдлаб олдим. Имом такбир айтгач ҳатто қироат қилгунча бўлган сукут, фотиҳатул қитобдан ва бир сурадан фориғ бўлгач рукуъ пайтидаги сукут”. (Ровий Ҳасан Басрий) шундай деди:
“Имрон ибн Ҳусойн ана шуни инкор қилди. (Ровий Ҳасан Басрий) шундай деди:
“Ана ўша хусусида Мадинага, Убай (ибн Каъб)га мактуб ёзишди. У Самурани тасдиқлади”.
Абу Довуд шундай деди: “Шунингдек, Ҳумайд ушбу ҳадисда шундай деди:
“Қироатдан фориғ бўлгач битта сукут”.

Самура ибн Жундуб (розияллоҳу анҳу) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади:
“У зот икки марта сукут қилардилар. Агар намозни бошласалар ва қироатнинг ҳаммасидан фориғ бўлсалар”. Юнус ҳадисининг маъносини зикр қилди.

Ҳасан (роҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Самура ибн Жундуб ва Имрон ибн Ҳусойн музокара қилиб қолди. Самура ибн Жундуб ҳадис айтиб берди. Албатта, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан икки марта сукут қилганларини, агар такбир айтсалар битта сукут қилишларини ва агар (ғойрил мағдуби алайҳим ва ладдоооооллийн) қироатидан фориғ бўлсалар битта сукут қилишларини ёдлади. Бас, Самура ана ўшани ҳифз қилди. Имрон ибн Ҳусойн уни инкор қилди. Иккиси шу хусусда Убай ибн Каъбга мактуб ёзишди. Унинг иккисига ёзган мактубида ёки иккисига қайтарган жавоб мактубида албатта, Самура дарҳақиқат ҳифз қилгани бор эди”.

Ҳадис такрор келган.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозга (эҳром) такбирини айтсалар, такбир билан қироат орасида бироз сукут қилардилар. Бас, мен у зотга:
“Ота-онам сизга фидо бўлсин, такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейишингиз хабарини менга беринг”, дедим. У зот:
“Аллоҳумма баиъд байни ва байна хатояй кама баъадта байнал машриқи вал мағриб. Аллоҳумма анқини минал хатояй касавбил абязи минад данаси. Аллоҳуммағсилний бисалжи вал маи вал барад”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио