Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик” билан намозни бошлашни қўллайдиган киши(лар) ҳақида

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Ушундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси қачон намозга турсалар такбир айтар эдилар ва сўнгра:
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва табарокасмука ва таъала жаддука ва ла илаҳа ғойрук”, дер эдилар. Кейин уч марта:
“Ла илаҳа иллаллоҳ”, дер эдилар. Сўнгра уч марта:
 “Аллоҳу акбару кабийро”, деярдилар. Кейин:
“Аъузу биллаҳис самийъил алийми минаш шайтонир рожийми мин ҳамзиҳи ва нафсиҳи ва нафхиҳ”, деяр эдилар. Сўнгра қироат қилардилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни у Али ибн Алидан, у Ҳасандан мурсал тарзда ривоят қилган дейишади. Англашмовчилик Жаъфардан”.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозни бошласалар:
“Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдик ва табарокасмук ва таъала жаддук ва ла илаҳа ғойрук”, дердилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадис Абдуллоҳ ибн Ҳарбдан ривоят қилингани машҳур бўлмай, у фақат Толқ ибн Ғоннамдан ривооят қилган. Дарҳақиқат, намоз қиссасини Будайлдан жамоат ривоят қилган. Унда ушбудан (намозни бошлаш пайтидаги дуодан) ҳеч нарса зикр қилишмаган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио