Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни у билан очиладиган дуо ҳақида

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар такбир айтардилар. Сўнгра: “Важжаҳту важҳия лиллазий фаторос самавати вал ард ҳанифам муслиман ва ана минал мушрикин. Инна солати ва нусуки ва маҳйая ва мамати лиллаҳи роббил ъаламийн. Ла шарийка лаҳ. Ва бизалика умирту ва ана аввалул муслимин. Аллоҳумма антал малику ла илаҳа лий илла анта. Анта роббий ва ана абдук. Золамту нафсий ваътарофту бизанбий. Фағфирлий зунубий жамиъан. Иннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта ваҳдиний лиаҳсанил ахлақий. Ла яҳдий ли аҳсаниҳа илла анта. Васриф  анний саййиаҳа ла ясрифу саййиаҳа илла анта. Лаббайка ва саъдайка вал хойру куллуҳу фи ядайка. Ва шарру лайса илайка. Ана бика ва илайка. Табарокта ва таъалайта. Астағфирука ва атубу илайка”, дердилар. Қачон рукуъ қилсалар: “Аллоҳумма лака рокаъту, ва бика аманту ва лака асламту хошаъа лака самъий ва басорий ва муххий ва изомий ва асабий”, дердилар. Қачон (бошларини рукуъдан) кўтарсалар: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ роббана ва лакал ҳамд милъас самавати вал арди ва милъа ма байнаҳума ва милъа ма шиъта мин шайъин баъду”, дердилар. Қачон сажда қилсалар: “Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту сажада важҳий лиллазий холақоҳу ва соввароҳу фааҳсана суротаҳу ва ашққо самъаҳу ва басораҳу ва табарокаллоҳу аҳсанул холиқийн”, дерилар. Қачон намоздан салом берсалар: “Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту вама аххорту ва ма асрорту ва ма аъланту вама асрофту вама анта аъламу биҳи минний антал муқаддиму вал муаххиру ла илаҳа илла анта”, дердилар.

 Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон фарз намозга турсалар такбир айтар ва икки қўлларини елкалари баробарида кўтарар эдилар. Қачон қироатларини тугатсалар ва рукуъ қилишни хоҳласалар ана шунга ўхшашни қилардилар. Қачон рукуъдан (бошларини) кўтарсалар шуни қилардилар. Ўтирган ҳолларида намозларидан бирор нарсада икки қўлларини кўтармасдилар. Қачон икки саждадан турсалар икки қўлларини худди шундай кўтарар ва такбир айтиб дуо қилардилар”. Дуода Абдулазизнинг ҳадисига ўхшаш бўлиб, айрим нарсаларни кўп-кам келтирди ва “вал хойру куллуҳу фи ядайка ваш шарру лайса илайка” ни зикр қилмади. Унга зиёда қилиб айтади: “Намозни тугатишларида: “Аллоҳуммағфирлий ма қоддамту вама аххорту ва ма асрорту ва  аъланту анта илаҳий ла илаҳа илла анта”, дердилар”.

Шуайб ибн Абу Ҳамза айтади: “Менга Муҳаммад ибн Мункадир, Ибн Абк Фарва ва улардан бошқа Мадина аҳли фуқаҳолари: “Қачон сен ҳам шуни айтсанг: “Ва ана минал муслимин – яъни ва ана аввалул муслимин”, дегин”, дейишди”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
“Бир киши намозга келди. Унинг нафаси қисди:
“Аллоҳу Акбар Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларини адо қилгач:
“(Ушбу) сўзларни қай бирингиз айтди? Бас, албатта, у зарарли бир нарса айтмади”, дедилар.
“Мен, эй Аллоҳнинг Расули! Келганимда нафасим қисди, уларни айтдим”, деди. У зот:
“Ўн иккита фариштани қай бирлари уларни кўтаришда шошилаётганларини кўрдим”, дедилар”. Ҳумайд бунга зиёда қилди: “Қачон бирингиз (намозга) келса, (оддий) юрганидек юрсин, етишганини ўқисин, етолмаганини адо қилиб қўйсин”, дедилар.

Ибн Жубайр ибн Мутъим отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир намоз ўқиётганларини кўрди. Амр: “Ўша намоз қайси эканлигини билмайман”, деди. “Аллоҳу акбар кабийро, Аллоҳу акбар кабийро,  Аллоҳу акбар кабийро. Валҳамду лиллаҳи касийро, Валҳамду лиллаҳи касийро, Валҳамду лиллаҳи касийро. Субҳаналлоҳи букротав ва асийла”ни уч марта, “Аъузу биллаҳи минаш шайтони мин нафхиҳи ва нафсиҳи ва ҳамзиҳи”, дедилар. (Амр ибн Мурра): “Нафсуҳу (яъни унинг пуфлаши) шеърдир, Нафхуҳу (яъни унинг дам уриши) кибрдир. Ҳамзуҳу (яъни унинг сиқиши) жинниликдир”, деди.

Нофеъ ибн Жубайрнинг отаси айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нафлда шундай деяётганларини эшитдим”, деб шунга ўхшашини зикр қилди.

Осим ибн Ҳумайд розияллоҳу анҳу айтади:
“Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечки намозни қайси нарса билан очардилар?”. У: “Сендан олдин ҳали ҳеч ким сўрамаган нарса ҳақида мендан сўрадинг. Қачон турсалар ўнта такбир, Аллоҳга ўнта ҳамд, ўнта тасбеҳ, ўнта таҳлил ва ўнта истиғфор айтардилар. “Аллоҳуммағфирлий, ваҳдиний, варзуқний ва афиний”, деб қиёмат кунидаги мақомнинг зиқлигидан паноҳ сўрардилар”, деди”.

Абу Салама ибн Абдураҳмон ибн Авф айтади:
“Оиша розияллоҳу анҳодан сўрадим:
“Аллоҳнинг Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечасида турсалар намозларини қайси нарса билан бўларди?”. У:
“Қачон кечаси турсалар намозларини: “Аллоҳумма робба Жибрийла ва Мийкаийла ва Исрофийла фатирос самавати вал арди ъалимал ғойби ва шаҳадати анта таҳкуму байна ибадик фийма кану фийҳи яхталифун. Иҳдиний ли махтулифа фийҳи минал ҳаққи биизника. Иннака анта таҳдий ман ташаъу ила сиротим мустақийм”, билан бошлардилар”, деди.

Икрима шу санад билан хабар беришсиз унинг маъносини айтиб бериб: “Қачон кечаси турсалар такбир айтардилар ва шундай дердилар”, деди”.

Молик: “Намознинг аввалида, ўртасида, охирида, фарз ва бошқасида дуо қилишнинг зарари йўқдир”, деди.

Рифоъа ибн Рофеъ Зурақий розияллоҳу анҳу айтади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқир эдик. У зот бошларини рукуъдан кўтарганларида «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида бир киши «Аллоҳумма Роббана ва лакал­ҳамду ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳ», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тугатгач: «Буни ҳозиргина гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги киши: «Мен эй Аллоҳнинг Расули», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўттиз нечта ҳам фариштанинг қай бирлари  уни биринчи бўлиб ёзишга шошилаётганларини кўрдим», дедилар».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар, қуйидагиларни айтар эдилар:
“Эй бор Худоё! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ернинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ерни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардаги кимсаларнинг Роббисисан. Сен ҳақдирсан. Сўзинг ҳақдир. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир. Дўзах ҳақдир. (Қиёмат) соати ҳақдир. Эй бор Худоё! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сен(нинг ёрдаминг) ила (душманларинг билан) хусумат қилдим (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим). Сенинг ҳукмингга ҳавола қилдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор бўлган нарсаларимни мағфират қилгин. Сен менинг илоҳимсан. Ҳеч бир  илоҳ йўқ, илло Ўзингсан”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳажжудда “Аллоҳу Акбар” деганларидан кейин шундай дер эдилар...”, сўнгра (ровий) юқоридаги ҳадис маъносини зикр қилди.

Муоз ибн Рифоъа ибн Рофеъ отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намоз ўқидим. Рифоъа акса урди. (Қутайба “Рифоъа” демаган). “Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи мубарокан алайҳи кама юҳиббу Роббуна ва ярдо”, дедим. Қачонки,  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб бўлгач, бурилиб:
“Намозда гапирган ким?” дедилар”. Сўнгра Молик ҳадисига ўхшашини зикр қилди ва ундан (бу) тугалроқдир.                                   

Абдуллоҳ ибн Омир ибн Робиа отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ортларида намозда туриб, ансорлардан бўлган бир йигит акса урди-да:
“Алҳамду лиллаҳи ҳамдан касийрон тоййибан мубарокан фийҳи ҳатта ярдо Роббуна, ва баъда ма ярдо мин амрид дуня вал ахиро”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилдилар:
“(Ушбу) сўзни айтувчи ким?” дедилар”.
Ровий шундай деди:
“Йигит сукут қилди. Сўнгра:
“(Ушбу) сўзни айтувчи ким? Бас, албатта, у зарарли бир нарса айтмади”, дедилар.
“Эй Аллоҳнинг Расули! Уни мен айтдим. Ундан фақат яхшиликнигина ирода қилдим”, деди. У зот:
“Раҳмон таборака ва таолонинг аршигача етиб борди”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио