Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда ўнгни чапнинг устига қўйиш ҳақида

Ибн Зубайр розияллоҳу анҳу айтади:
“Икки қадамни саф қилиш ва қўлни қўлнинг устига қўйиш суннатдандир”.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“У намоз ўқиганда чап қўлини ўнг қўли утига қўярди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб, ўнг қўлини чап қўли устига қўйдилар”.

Алий розияллоҳу анҳу айтади:
“Намозда кафтни кафтнинг устига қўйиб, киндик остига қўйиш суннатдандир”. 

Ибн Жарир ад-Доббий отасидан ривоят қилади:
“Алий розияллоҳу анҳуни чап қўли русуғидан ўнг қўли билан ушлаб, (икки қўли) киндикдан юқорида турганини кўрдим”. Абу Довуд айтади: "Саъийд ибн Жубайрдан қилинган ривоятда киндикдан юқорида, (дейилган). Абу Мижлаз: “Киндикдан пастда”, деган. Абу Ҳурайрадан ривоят қилингани кучли эмасдир. ".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Намозда кафтларни кафтлар устида ушлаш киндик остида (бўлади)”. Абу Довуд айтади: "Аҳмад ибн Ҳанбалдан Абдурраҳмон ибн Исҳоқ ал-Куфийни заиф санаганини эшитдим".

Товус айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздаликларида ўнг қўлларини чап қўллари устига қўярдилар. Сўнгра улар орасини кўкраклари устида боғлардилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио