Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Рукуъ пайтида кўтаришни зикр қилмаган киши ҳақида

Алқамадан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:
“Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини ўқиб берайми?” деди. “Шунда намоз ўқиб икки қўлини бир марта кўтарди”, деди. Абу Довуд айтади: "Бу ҳадис узун ҳадисдан қисқартириб олинган ва у шу лафзга кўра саҳиҳ эмасдир".

Суфён буни шунинг исноди билан айтади: “Бас икки қўлини биринчи мартада кўтарди”. Уларнинг баъзилари “бир марта” дейишган.

Баро розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни бошласалар икки қўлларини қулоқларига яқин кўтарардилар. Сўнгра (бу кўтаришни) қайтармасдилар”.

Суфён Язиддан Шурайкнинг ҳадисига ўхшашини айтиб бераркан: “Сўнгра (бу кўтаришни) қайтармасдилар”ни айтмади. Суфён айтади: “Бизга бундан кейин Куфада “Сўнгра (бу кўтаришни) қайтармасдилар”ни айтди”. Абу Довуд айтади: "Бу ҳадисни Ҳушайм, Холид, Ибн Идрис ва Язидлар ривоят қилишиб “Сўнгра (бу кўтаришни) қайтармасдилар”ни зикр қилишмаган".

Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозни бошлашда икки қўлларини кўтарганларини кўрдим. Кейин уларни то тугутгунча кўтармасдилар”. Абу Довуд айтади: "Бу ҳадис саҳиҳ эмасдир".

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга киришсалар икки қўлларини чўзган ҳолда кўтарардилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио