Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Қачон иккинчи (ракатдан) турса икки қўлини кўтаришини зикр қилган киши ҳақида

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон икки ракатдан турсалар такбир айтиб, икки қўлларини кўтарардилар”.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон фарз намозга турсалар такбир айтар ва икки қўлларини елкалари баробарида кўтарардилар. Мана шунга ўхшашни қачон қироатни тугатсалар ва рукуъ қилишни хоҳласалар бажарардилар. Қачон рукуъдан (бошлари) кўтарсалар ҳам шуни қилардилар. Икки қўлларини намозларидан бирор нарсада ўтирган ҳолларида кўтармас эдилар. Қачон икки саждадан турсалар икки қўлларини худди ана шундай кўтарар ва такбир айтардилар”. Абу Довуд айтади: "Абу Ҳумайд Соъидийнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини сифатгандаги ҳадисида (айтади): “Қачон икки ракатдан турсалар, худди намоз бошлаш пайтида такбир айтганларидек, икки қўлларини то улар елкалари баробарида бўлгунча кўтарардилар".

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳу айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни қачон такбир айтсалар, рукуъ қилсалар ва рукуъдан бошларини кўтарсалар то қулоқлари бўлагига етгунча икки қўлларини кўтараётганларини кўрдим”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида бўлганимда, албатта у зотнинг қўлтиқ остиларини кўрган бўлардим”. Убайдуллоҳ ибн Муоз зиёда қилиб айтади: “Лоҳиқ айтади: “Кўрмайсанми, албатта у намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида бўлиши имконсизку?”. Мусо ибн Марвон ар-Руққий зиёда қилади: “Яъни, қачон такбир айтиб икки қўлларини кўтарсалар”.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга намозни таълим бердилар. Такбир айтиб икки қўлларини кўтардилар. Рукуъ қилгач икки қўлларини икки тиззалари орасига мутобиқ қилдилар”. Мана шу Саъдга етди. У: “Биродарим тўғри айтибди, дарҳақиқат ана шуни бажарар эдик. Кейин бизни мана бунга яъни икки тиззани ушлашга буюрдилар”, деди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио