Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни бошлаш ҳақида

Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳу айтади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига қишда бордим. У зотнинг саҳобаларини намозда кийимлари ичида қўлларини кўтараётганларини кўрдим”.

Муҳаммад ибн Амр ибн Ато айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан ўнтаси орасида Абу Ҳумайд Соъидийдан эшитдим, улардан Абу Қатода ҳам бор. Абу Ҳумайд айтади:
“Мен сизлардан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини билувчироғингизман”.  Улар: “Нима учун? Аллоҳга қасамки, у зотга эргашишда биздан кўп ва у зотнинг суҳбатида биздан муқаддам эмассанку?!” дейишди. У: “Тўғри”, деди. Улар: “Кўрсат”, дейишди. У: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар икки қўлларини то елкаларига баробар бўлгунча кўтарардилар. Сўнгра такбир айтардилар. Ҳатто ҳар бир суяк ўз ўрнида мўътадил ҳолда қарор топарди. Кейин қироат қилардилар сўнг такбир айтиб икки қўлларини то елкаларига баробар бўлгунча кўтарардилар. Кейин рукуъ қилиб икки кафтларини икки тиззларига қўярдилар. Сўнг мўътадил бўлардилар, бошларини тик ҳам қилмас, тушуриб ҳам юбормасдилар. Кейин бошларини кўтариб “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дердилар. Сўнгра икки қўлларини то елкаларига баробар бўлгунча мўътадил ҳолда кўтарардилар. Кейин “Аллоҳу акбар” дердилар. Сўнг ерга эгилардилар. Қўлларини биқинларида очиқ тутардилар. Кейин бошларини кўтарардилар ва чап оёқларини ётқизиб унга ўтирардилар. Қачон сажда қилсалар оёқ бармоқларини очардилар ва сажда қилардилар. Кейин “Аллоҳу акбар” деб бошларини кўтарардилар ва чап оёқларини ётқизиб то ҳар бир суяк ўз ўрнига қайтгунча ўтирардилар. Сўнгра кейингисида худди шундай қилардилар. Кейин қачон икки ракатдан турсалар такбир айтиб, намозни бошлаш пайтидаги такбир айтгандек, икки қўлларини то елкаларига баробар бўлгунча кўтарардилар. Кейин мана шуни бошқа намозларида ҳам бажарардилар. Ҳатто саломи бор сажда  бўлгач, чап оёқларини ўтказиб чап тарафларига таваррук қилган ҳолда ўтирардилар”. Улар: “Тўғри айтдинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам худди шундай намоз ўқирдилар”, дейишди”.

Муҳаммад ибн Амр Омирий айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари мажлисида бўлдим. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини музокара қилишарди. Абу Ҳумайд айтди”, деб ушбу ҳадиснинг баъзисини зикр қилди. “Қачон рукуъ қилсалар икки кафтларини тиззаларига мустаҳкам қўярдилар ва бармоқлари орасини очардилар. Сўнгра бошларини тушуриб юбормаган,  ёноқлари (кўринадиган даражада) кўтармаган ҳолда белларини эгардилар.

Муҳаммад ибн Амр ибн Атодан шунга ўхшаши ривоят қилиниб, айтади:
“Қачон сажда қилсалар, икки қўлларини тўшамасдан ва йиғиб олмасдан қўярдилар. Бармоқлари атрофини қиблага юзлантирардилар”.

Аббос ёки Айёш ибн Саҳл Соъидийдан ривоят қилинади. У отаси бор мажлисда эди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан эди. Мажлисда Абу Ҳурайра, Абу Ҳумайд Соъидий ва Абу Усайд  розияллоҳу анҳумлар бор эди. Ушбу хабарни зиёда ёки камайтириб айтади: “Сўнгра бошларини кўтариб, яъни рукуъдан: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дедилар ва қўлларини кўтардилар. Сўнгра “Аллоҳу Акбар” деб сажда қилдилар. Икки кафтларига, икки тиззаларига ва икки қадамлари устига сажда қилган ҳолда тикландилар. Сўнгра такбир айтиб ўтирдилар-да, таваррук қилдилар ва бошқа қадамларини тикладилар. Сўнгра такбир айтиб сажда қилдилар. Кейин такбир айтиб турдилар ва таваррук қилмадилар”. Кейин ҳадисни давом эттирди: “Сўнгра икки ракатдан кейин ўтирдилар. Ҳатто қачон қиёмга туришни хоҳласалар бир такбир билан турардилар. Кейин охирги икки ракатни ўқидилар”, деди ва ташаҳҳудда таваррукни зикр қилмади.
   
Аббос ибн Саҳл айтади: “Абу Ҳумайд, Абу Усайд, Саҳл ибн Саъд ва Муҳаммад ибн Масламалар жамланишиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини эслашди. Шунда Абу Ҳумайд: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини сизлардан яхшироқ биламан”, деб шунинг баъзисини зикр қилди: “Сўнгра сажда қилиб бурун ва пешоналарини мустаҳкам қўйдилар. Икки қўлларини пешоналаридан узоқлаштирдилар ва икки кафтларини елкалари баробарига қўйдилар. Кейин бошларини кўтардилар. Ҳатто фориғ бўлгунча ҳар бир суяк ўз ўрнига қайтди. Сўнгра ўтириб чап оёқларини тўшадилар. Ўнг кўксилари билан қиблаларига юзландилар. Ўнг кафтларини ўнг тиззларига, чап кафтларини чап тиззаларига қўйдилар ва (кўрсатгич) бармоқлари билан ишора қилдилар”, деди.  Абу Довуд айтади: "Бу ҳадисни Утба ибн Абу Ҳаким Абдуллоҳ ибн Ийсодан, у Аббос ибн Саҳлдан ривоят қилганида таваррукни зикр қилмади ва Фулайҳнинг ҳадисига ўхшашини айтди. Ҳасан ибнул Хурр Фулайҳ ва Утба ҳадисидаги ўтиришга ўхшашини зикр қилди".

Абу Ҳумайддан ушбу ҳадис ривоят қилиниб айтади:
“Қачон сажда қилсалар қоринларини сонларидан бирор нарсага кўтармаган ҳолда икки сонларининг орасини очардилар”. Абу Довуд айтади: "Буни Ибн Муборак ривоят қилган".

Абдулжаббор ибн Воил отасидан, у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, ушбу ҳадисда айтади:
“Сажда қилиб бўлгач икки тиззалари икки кафтлари тушишидан олдин ерга тушарди. Сажда қилгач пешоналарини икки кафтлари орасига қўярдилар ва қўлтиқларидан ғовак қилардилар”. Осим ибн Кулайб отасидан у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан шунга ўхшашини ривоят қилади. Иккисидан бирининг ҳадисида, кўпроқ билишимча Муҳаммад ибн Жуҳоданинг ҳадисида (шундай дейилади): “Қачон турсалар икки тиззаларига (суяниб) турар ва сонларига суянардилар”.

Абдулжаббор ибн Воил отасидан ривоят қилиб айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни намозда икки бош бармоқларини икки қулоқлари солинчагигача* кўтараётганларини  кўрдим”.
 
*Солинчак қулоқнинг остки юмшоқ қисми.

 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга такбир айтсалар, икки қўлларини елкалари баробарида қилардилар. Қачон рукуъ қилсалар ҳам худди шундай қилардилар, қачон сажда учун кўтарсалар худди шундай қилардилар ва қачон икки ракатдан турсалар худди шундай қилардилар”.

Маймун ал-Маккий Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни кўрди. У уларга намоз ўқиб берди. Турганда, рукуъ қилганда, сажад қилганда ва қиём учун турганда икки кафти билан ишора қиларди. Бас туриб икки қўли билан ишора қилди:
“Ибн Аббосга йўлиқиб: “Мен Ибн Зубайрни бир намоз ўқиганини кўрдим, бошқа бирор кишини буни ўқиганини кўрмаганман, деб ана шу ишорани унга сифатлаб бердим. Шунда у: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига назар солишни ёқтирсанг, Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг намозига иқтидо қил”, деди.

Назр ибн Касир яъни Саъдий айтади: “Ёнимда Хойф масжидида Абдуллоҳ ибн Товус намоз ўқиди. Қачон биринчи саждани қилса, ундан бошини кўтариб икки қўлини юзи тўғрисига кўтарарди. Ана шуни инкор қилиб Вуҳайб ибн Холидга айтдим. Вуҳайб ибн Холид унга: “Бир нарса қиляпсан бошқа бирор кишини бундай қилганин кўрмадим”, деди. Ибн Товус: “Отамни шундай қилаётганини кўрганман, отам Ибн Аббосни шундай қилаётганини кўрганман, деган. Аниқ биланман у: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шуни қилардилар”, деган”, деди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“У қачон намозга киришса такбир айтиб икки қўлини кўтарарди. Қачон рукуъ қилса ва: “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, деб иккинчи ракатдан турса икки қўлини кўтаради ва мана шуни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга марфуъ қилган”. Абу Довуд айтади: "Тўғрсиси марфуъ эмас, (балки бу) Ибн Умарнинг сўзидир". Абу Довуд айтади: "Бақийя унинг аввалини Убайдуллоҳдан ривоят қилган ва унга санад берган. Уни Сақафий Убайдуллоҳдан Ибн Умарга мавқуф қилиб ривоят қилган. Унда: “Қачон икки ракатдан турса икки қўлини кўкси баробаригача кўтаради”, деган ва мана шу саҳиҳдир". Абу Довуд айтади: "Буни Лайс ибн Саъд, Молик, Айюб ва Ибн Журайжлар мақуф ҳолда ривоят қилишган ва унинг санадини Ҳаммод ибн Салама ёлғиз Айюбдан ривоят қилган. Айюб ва Молик қачон саждадан турса (қўлларини) кўтаришни зикр қилишмаган. Буни Лайс ўз ҳадисида зикр қилган. Ибн Журайж унда айтади: “Нофеъга: “Ибн Умар кўтаришларини аввалда қилармиди?” дедим. У: “Йўқ, барибир", деди. “Менга ишора қил” дедим. Шунда икки кўксига ёки ундан пастроққа ишора қилди”. 

Нофеъдан ривоят қилинади:
“Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо қачон намозни бошласа икки қўлини икки елкаси баробарида кўтарарди. Қачон бошини рукуъдан кўтарса уларни ўшандан пастроқда кўтарарди”. Абу Довуд айтади: "Билишимча, “уларни ўшандан пастроқда кўтарарди”ни Моликдан бошқа ҳеч ким зикр қилмаган".


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио