Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозда икки қўлни кўтариш ҳақида

Солимдан, у отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрдим, агар намозни бошласалар икки қўлларини елкалари баробаригача кўтарар эдилар ва рукуъдан бошларини кўтарганларидан сўнг, рукуъ қилмоқчи бўлсалар (ҳам) – (Суфён (ривоятида) – бир марта, агар бошларини кўтарсалар (қўлларини кўтарар эдилар) – деди.  Аксар (ровийлар) шундай дейишар эди - рукуъдан бошларини кўтарганларидан сўнг) – иккита сажда орасида кўтармас эдилар”. 

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар намозда турсалар икки қўлларини елкалари баробари бўлгунича кўтарардилар сўнгра такбир айтардилар, икки қўллари ана шу каби (кўтарилган) ҳолда бўларди. Бас, рукуъ қилардилар. Кейин агар белларини кўтармоқчи бўлсалар, икки қўлларини елкалари баробари бўлгунича кўтарардилар. Сўнгра:
“Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”, дер эдилар. Саждаларида қўлларини кўтармасдилар. Рукуъдан олдин ҳар бир такбир айтганларида икки қўлларини кўтарардилар ҳатто намозларини тугатгунларича”.

Абу Воил ибн Ҳажардан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқидим. Агар такбир айтсалар икки қўлларини кўтарардилар – у шундай деди – сўнгра кийимларига ўранар кейин чап қўлларини ўнг қўллари билан ушлардилар ва икки қўлларини кийимлари остига киргизардилар.
У шундай деди:
“Агар рукуъ қилмоқни хоҳласалар икки қўлларини чиқарар, сўнгра уларни кўтарардилар. Агар бошларини рукуъдан кўтармоқчи бўлсалар, икки қўлларини кўтарардилар. Кейин сажда қилардилар ва юзларини икки кафтлари ўртасига қўярдилар. Агар бошларини саждадан кўтарсалар яна икки қўлларини кўтарардилар ҳатто намозларидан фориғ бўлгунларича”.
Муҳаммад шундай деди: “Мен ана шуни Ҳасан ибн Абул Ҳасанга зикр қилдим. У: “Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларидир, уни қилган қилди, тарк қилган тарк қилди”, деди”.
Абу Довуд шундай деди: “Ҳаммом бу ҳадисни ибн Жуҳодадан ривоят қилганда кўтаришни саждаларда кўтариш билан бирга зикр қилмаган”.

Абдулжаббор ибн Воил отасидан ривоят қилади:
“У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозга турган пайтларида икки қўлларини икки елкалари баробари бўлгунча кўтарганларини ва икки бош бармоқлари икки қулоқларига баробар қилганларини, сўнгра такбир айтганларини кўрди”. 

Абдулжаббор ибн Воил шундай деди:
“Менга аҳли байтим отамдан ҳадис айтиб берди. Албатта, у (отам) уларга ҳадис айтиб берган. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки қўлларини битта такбир (яъни биринчи такбир) билан бирга кўтарганларини кўрган”. 

Воил ибн Ҳужрдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига дарҳақиқат қандай намоз ўқишларига назар солдим”.
У шундай деди:
“Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, қиблага юзланардилар. Такбир айтиб икки қўлларини икки қулоқлари баробаригача кўтарардилар. Сўнгра чап қўлларни ўнг қўллари билан ушлардилар. Қачон рукуъ қилмоқни хоҳласалар ана ўша каби икки қўлларини кўтарардилар. Кейин икки қўлларини икки тиззаларига қўярдилар. Қачон рукуъдан бошларини кўтарсалар икки қўлларини ана ўша каби кўтарардилар. Қачон сажда қилсалар бошларини ана ўша манзилга икки қўлларининг орасига қўярдилар. Сўнгра ўтирардилар. Чап оёқларини тўшардилар ва чап қўлларини чап сонларига қўярдилар. Ўнг тирсакларини ўнг сонларига ёпиштирмас эдилар. Икки жимжилоқ ва номсиз бармоқларини йиғиб олардилар ва (бош бармоқ ва ўрта бармоқни) ҳалқа қилардилар”.
(Бишр ибн Муфаззал): “Мен уни (Осим ибн Кулайбни) ҳудди шундай деяётганини (қилаётганини) кўрдим”, деб, Бишр бош бармоқни ўрта бармоққа ҳалқа қилиб, саббоба билан ишора қилди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио