Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёл намозни кесмайди деган киши ҳақида

Оишадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва қибла ўртасида бўлардим”.
Шуъба шундай деди: “Менимча, у (Оиша): “Мен ҳайзли эдим”, деди.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Зуҳрий , Ато, Абу Бакр ибн Ҳафс, Ҳишом ибн Урва, Ирок ибн Молик, Абул Асвад, Тамийм ибн Саламаларнинг барчаси Урвадан, у эса Оишадан ривоят қилишган. Иброҳийм Асваддан, у Оишадан, Абуззуҳо Масруқдан, у Оишадан, Қосим ибн Муҳаммад ва Абу Саламалар Оишадан ривоят қилишганида: “Ва мен ҳайзли эдим”, деган жумлани зикр қилишмаган”.

Оишадан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечқурунги намозни ўқир эканлар, у (Оиша), у зот ва қибла ўртасида, у зот ётадиган кўрпада кўндаланг ухлаган ҳолда бўларди. Қачонки витр ўқимоқни хоҳласалар уни уйғотардилар, бас, у (ҳам) витр ўқиб оларди”.

Оишадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бизни эшак ва итга аралаштириб юборганинглар нақадар ёмон. Батаҳқиқ мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намоз ўқиганларини кўрганман. Мен у зотнинг олдиларида кўндаланг ҳолда (ётардим). Агар сажда қилмоқни хоҳласалар, оёғимга қўлларини теккизардилар. Мен оёғимни ўзимга йиғиб олардим. Сўнгра сажда қилардилар”.

Оишадан ривоят қилинади. Албатта у шундай деди:
“Мен ухлаётган бўлардим. Оёқларим эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида эди. Шу ҳолда у зот кечаси намоз ўқирдилар. Агар сажда қилишни хоҳласалар, оёқларимга урардилар. Бас мен оёқларимни йиғиб олардим, шунда сажда қилардилар”.

Оишадан ривоят қилинади. Албатта у шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиблаларида кўндаланг ҳолда ухлар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам амоз ўқир эканлар, мен олдиларида (бўлардим). Агар витр ўқимоқни хоҳласалар... Усмон “менга теккизардилар”ни зиёда қилиб, сўнгра қуйидаги жумлада иккала ровий (Усмон ва ал-Қаънабий) иттифоқ қилишди:
“Бас, у зот:
“Ўзингни четга ол”, дердилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио