Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозни кесадиган нарса

Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади – Ҳафс шундай деди – Абу Зарр шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар – Абдуссалом ва ибн Касийрлар Сулаймондан қилган ривоятда: “Абу Зарр шундай деди”, дейишган.
“Кишининг намозини агар унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, эшак, аёл киши ва қора ит кесади”. Мен:
“Қора итнинг қизил, сариқ, оқ итдан нима фарқи бор?”, дедим. У:
“Эй биродаримнинг ўғли, мен ҳам сен мендан сўрагандек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Бас, у зот:
“Қора ит шайтондир”, дедилар”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади – Шуъба ҳадисни марфуъ қилган – у шундай деди:
“Намозни ҳайзли аёл ва ит кесади”.
Абу Довуд шундай деди: “Саид ва Ҳишом Қатодадан, у Жобир ибн Зайддан ривоят қилганда ҳадисни ибн Аббосга мавқуф қилди”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан деб ўйлайман. У зот шундай дедилар:
“Қачонки, бирингиз сутрасиз намоз ўқиса, ит, эшак, чўчқа, яҳудий, мажусий ва аёл киши унинг намозини кесади. Агар улар унинг олдидан бир тош отса етадиган жойдан ўтсалар, намози жоиз бўлади”.
Абу Довуд шундай деди: “Ушбу ҳадисдан (кўнглим тўлмади). Уни Иброҳийм ва бошқага музокара қилдим. Бирор кишини Ҳишомдан ривоят қилганини кўрмадим. Уни танимади. Ҳишомдан бирор киши бу ҳадисни айтиб берганини кўрмадим. Менимча (ҳадисдаги) ваҳм ибн Абу Самийнадандир – яъни  Бани Ҳошимнинг мавлоси  Муҳаммад ибн Исмоил ал-Басрий – ҳадисдаги мункар мажусийнинг зикри ва ундаги “...бир тош отса етадиган жойдан ўтсалар...” жумласи ва чўчқа зикридир. Унда ноаниқлик бор”. Абу Довуд шундай деди: “Ушбу ҳадисни фақат Муҳаммад ибн Исмоилдан эшитдим. Менимча у ваҳм қилди. Чунки у бизга ёддан ҳадис айтиб берарди”.

Язид ибн Нимрондан ривоят қилинади.  У шундай деди:
“Табукда бир кишини шол ҳолда кўрдим. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларидан у зот намоз ўқир эканлар эшакда ўтдим.  Шунда у зот:
“Эй Аллоҳим, уни изини кес”, дедилар. Ўшандан кейин юролмай қолдим”.

Саид юқоридаги ҳадис исноди ва маъноси билан ривоят қиладида, унга зиёда қуйидаги жумлани келтиради:
“Бас, у зот:
“Намозимизни кесди, Аллоҳ унинг изини кессин”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Абу Мусҳир Саиддан ривоят қилиб, унда шундай деган:
“Намозимизни кесди”.

 Саид ибн Ғазвон отасидан ривоят қилади:
“У (отаси) ҳажга чиқар экан Табукда тушди. (У ерда) шол бўлиб, ўтириб қолган кишини кўриб, ундан бунинг сабабини сўради. У шундай деди:
“Сенга бир ҳадис айтиб бераман. Мени тирик эканлигимни эшитсанг уни айтма. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табукка тушдиларда, хурмо (тарафга):
“Ушбу бизнинг қибламиз”, дедилар. Сўнгра ўша тарафга қараб намоз ўқидилар. Мен ёш бола бўлиб, олдига ўтиб хурмо ва у зот ўрталарида югурардим. У зот:
“Намозимизни кесди, Аллоҳ унинг изини кессин”, дедилар. Ўша куннинг ўзидаёқ ўрнимдан туролмай қолдим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио