Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний Абу Жуҳаймга одам жўнатиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозхон олдидан ўтувчи киши тўғрисида нима эшитганини сўратирди. Абу Жуҳайм шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Агар намоз ўқувчининг олдидан ўтувчи ўзига қанчалик (гуноҳ) бўлишини билганида, албатта, унинг олдидан ўтишдан кўра қирқгача тўхтаб турмоғи ўзи учун яхши бўлар эди”, дедилар. Абу Назр: “Қирқ кун, дедими ёки ой, ёхуд йил, дедими билмай қолдим”, деди”.
|