Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Олдидан ўтувчини қайтарида намозхон нимага буюрилади

Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар бирингиз намоз ўқиса, олдидан ҳеч кимни ўтказмасин, қўлидан келганча у (ўтувчини) қайтарсин. Агар кўнмаса, уришсин. Ундоқ одам шайтондир”, дедилар”.    

Абу Саид ал-Худрий отасидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Агар сизлардан бирингиз сутрага (қараб) намоз ўқиса, унга яқин турсин”.
 Сўнгра юқоридаги ҳадиснинг маъносини давом эттирди.

Сулаймоннинг қўриқчиси Абу Убайд шундай деди:
“Ато ибн Язид ал-Лайсийнинг тик турган ҳолда намоз ўқиётганини кўриб, унинг олдидан ўтсам, мени қайтарди. Сўнг шундай деди:
“Абу Саид ал-Худрий менга ҳадис айтиб берди. Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:   
“Сизлардан ким ўзи билан қибласи орасида бирор кишининг тўсиқ бўлмаслигига қодир бўлса, шуни қилсин”, дедилар”.

Абу Саид (розияллоҳу анҳу) Марвоннинг ҳузурига кириб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман:
“Қачон бирингиз ўзини одамлардан тўсиб турадиган нарсага қараб намоз ўқиса-ю, биров унинг олдини кесиб ўтмоқчи бўлса, бас, уни кўкрагидан даф қилсин. Агар кўнмаса, уришсин. Ундоқ одам шайтондир”.
Абу Довуд шундай деди: “Суфён ас-Саврий шундай деди: “Мен намоз ўқиётганимда олдимдан бир киши кибр қилиб  ўтаётган эди уни қайтардим. Заиф киши ўтаётган эди уни қайтармадим”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио