Саҳл ибн Ҳайсамадан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламгача етган санад билан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачонки бирингиз сутра томон намоз ўқиса, унга яқинлашсин, шунда шайтон унинг намозини кесмайди”, дедилар. Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Воқид ибн Муҳаммад Сафвондан, у Муҳаммад ибн Саҳлдан, у эса дадасидан ёки Муҳаммад ибн Саҳл Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди. Уларнинг баъзилари: “Нофеъ ибн Жубайрдан, у Саҳл ибн Саиддан ривоят қилган ва унинг иснодида ихтилоф қилинган”, дейишди”.
Саҳлдан ривоят қилинади. У шундай деди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мақомлари ва қибла орасида эчки ўтиш масофасича жой бўларди”. Абу Довуд шундай деди: “Хабар Нуфайлийга тегишлидир”.
|