Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозхонга сутра бўладиган нарса ҳақида

Толҳа ибн Убайдуллоҳ (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачонки олдинга эгар суянчиғичалик нарсани қўйсанг, олдингдан ўтганнинг сенга зарари тегмайди”, дедилар”.

Ато шундай деди: “Эгар суянчиғи бир зироъ ва ундан ортиқроқдир”.

Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ийд куни чиқсалар, бир калта найзани олдиларига қўймоққа амр қилар эдилар. Бас, у зот ўшанга қараб, одамлар эса, у кишининг орқаларидан намоз ўқир эдилар. Шу ишни сафарда ҳам қилар эдилар. Ана шундан амирлар (ийд ва жумада) буни ушлаб олишади”.

Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам улар билан Батҳо*дан намоз ўқидилар. Олдиларида учи темирлик ҳасса бор эди. пешинни икки ракат ва аср икки ракат (ўқидилар). Ҳассанинг ортидан аёл ва эшак ўтиб турарди”.

*Батҳо – Макка  ташқарисидаги жой.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио