Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бирингиз намоз ўқийдиган бўлса, юзи томонга бирор нарса қўйиб олсин. Агар ҳеч нарса топмаса, ҳассани тиклаб қўйсин. Бас, агар у билан ҳасса ҳам бўлмаса, бир чизиқ чизиб қўйсин. Сўнгра унинг олдидан нима ўтса ҳам зарар қилмайди”, дедилар”.
Ҳадис ровийларининг чизиқ тортиш тўғрисидаги баъзи ихтилофлари келтирилган.
Суфён ибн Уяйна шундай деди: “Бизга асрни ўқиб берган Шарикни жанозада кўрдим. У дўпписини олдига қўйди – яъни – фарзлар (вақти) бўлганда”.
|