Абу Молик ал-Ашъарий шундай деди: “Сизларга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини айтиб берайми?”. Шундай деди: “Намозга турардилар, кишиларни саф қилардилар ва улар ортидан гўдакларни сафга турғазардилар. Сўнгра улар билан намоз ўқирдилар”. У зотнинг намозларини зикр қилди. “Сўнгра шундай дедилар: “Намоз ҳудди шундай”. Абдулаъло шундай деди: “Мен: “Умматимнинг намози”, дедилар”, деб ўйлайман.
|