Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эркаклар сафининг энг яхшиси биринчисидир, энг ёмони охиргисидир. Аёлларнинг энг яхши сафи охиргисидир, энг ёмони аввалгисидир”, дедилар”.
Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Қавм токи аввалги сафдан чекинишда давом этаркан, Аллоҳ уларни дўзахда кечиктиради”.
Абу Саид ал-Худрий (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларида ортга тисарилишни кўрдилар ва уларга: “Олдинга келинглар! Менга етишиб туринглар! Сиздан кейингилар сизга етишиб турсинлар, қавм ортга чекинишда доим бўлар экан, Аллоҳ азза ва жалла уларни ортга суриб қўяди”, дедилар”.
|