Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Устунлар орасидаги сафлар ҳақида

Абдулҳамид ибн Маҳмуд шундай деди:
“Мен жума куни Анас ибн Молик билан намоз ўқидим. Биз устунларга сурилиб, олдинма-кетин бўлиб қолдик. Шунда Анас:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида мана шундан сақланар эдик”, деди”.

Сафда имомга яқин бўлмоқлик мустаҳаб қилинган киши ва кечикмоқлик макруҳлиги ҳақида

Абу Масъуддан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар, сўнгра уларга яқин келадиганлар”, дедилар”.

Абдуллоҳ (розияллоҳу анҳу) Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадиснинг мислини ривоят қилиб, унга зиёда қилиб қуйидагини келтиради:
 “Ихтилоф қилманглар, (агар шундай қилсанглар) қалбларингиз ихтилоф қилиб қолади. Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг”, дедилар”.

Оиша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари сафларнинг ўнг томонидагиларига саловат айтади”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио