Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Сафларни текислашлик ҳақида

Жобир ибн Самурадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Худди фаришталар Роббилари жалла ва азза ҳузурида саф тортганларидек, саф тортмайсизларми?!” дедилар. Биз:
“Роббиларини ҳузурида фаришталар қандоқ саф тортурлар?” дедик. У зот:
“Олдинги сафларни тўлдирурлар ва сафда жипс¬лашиб турурлар”, дедилар”.

Абул Қосим ал-Жадалий шундай деди:
“Мен Нўъмон ибн Баширнинг шундай деяётганини эшитдим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларга юзлари ила юзландиларда:
“Сафларингизни тўғри қилинглар”, деб уч марта айтдилар.
“Аллоҳга қасамки, албатта, сафларингизни тўғри қилурсиз, ёки Аллоҳ қалбларингизни қарама-қарши қилиб қўюр”, дедилар”.
У (Нўъмон ибн Башир) шундай деди:
“Бас, мен елкасини соҳибининг елкасига, тиззасини унинг тиззасига ва тўфиғини унинг тўфиғига ёпиштириб олган кишини кўрдим”.

Симак ибн Ҳарб шундай деди:
“Мен Нўъмон ибн Башрнинг шундай деяётганини эшитдим:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўқни тўғрилагандек* сафларимизни ҳатто биз у зотдан ана ўшани тушуниб олганимизни гумон қилгунларича текислар эдилар. Бир куни бизга юзландилар. Бир киши кўкрагини (сафдан) чиқариб турарди. У зот:
“Албатта, сафларингизни тўғри қилурсиз, ёки Аллоҳ юзларингизни қарама-қарши қилиб қўюр”, дедилар”.

*يُقَوَّمُ الْقِدْح كَمَا – ўқни тўғрилангани каби. Найзалар ёғочдан бўлиб, улар ҳўллигида бир текис қилиб қоқилади. 

Баро ибн Озибдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орани тўғрилаб, елкаларимиз ва кўкракларимизни силаб чиқар ва:
“Ихтилоф қилманглар, (агар шундай қилсангиз) қалбларингиз ихтилоф қилиб қолади”, дер эдилар ва (яна):
“Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафларга салавот айтурлар”, дер эдилар”.

Симак шундай деди:
“Нўъмон ибн Баширдан шундай деганини эшитдим:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни агар намозга турсак сафларимизни текислар, агар сафларимиз текисласак такбир айтардилар”.

Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сафларни тўғриланг! Елкаларингизни тенглаштиринг! Очиқ жойларни тўлдиринг! Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг!”
Ийсо:
“Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг!” ни айтмади.
 “Шайтон учун очиқликлар қолдирманг! Ким сафни етказиб турса, Аллоҳ ҳам уни (муродига) етиштиради. Ким сафни узса, Аллоҳ ҳам уни узади”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Абу Шажара (бу) Касийр ибн Муррадир”.
 Абу Довуд шундай деди: “Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг!” нинг маъноси, агар бир киши сафга келса  унга кирарди. Бошқа ҳамма кишиларга токи у сафга кириб олгунча елкаларини мулойим қилиш лозим бўларди”. 

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сафларингизни жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштирингиз, бўйинларни баробарлаштиринг! Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мен шайтонларнинг сафдаги очиқлардан қўзичоқлардай бўлиб кираётганларини кўрурман”, дедилар”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сафларингизни текисланглар, албатта, сафни текислаш намознинг батамомлигидандир”, деганлар.

Муҳаммад ибн Муслим ибн ас-Соиб Мақсуранинг соҳиби шундай деди:
“Мен бир куни Анас ибн Моликнинг ёнида намоз ўқидим. У:
“Ушбу ъувд (чўп) нима учун қилинганини биласанми?” деди. Мен:
“Аллоҳга қасамки, йўқ”, дедим. У:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини унинг устига қўйиб:
“Сафларингизни мўътадил қилинглар ва текисланглар”, дер эдилар”.

Муҳаммад ибн Муслим Анас ибн Моликдан ушбу ҳадисни ривоят қилиб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар ўнг қўлларига уни (чўпни) олиб, сўнгра бурилиб:
“Мўътадил бўлинглар, сафларингизни текисланглар”, деб чиқар, сўнгра чап қўлларига олиб:
“Мўътадил бўлинглар, сафларингизни тўғриланглар”, дер эдилар”.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Олдинги сафни тўлдиринг, сўнгра ундан ке¬йингисини. Агар камлик бўлса, охирги сафда бўлсин”, дедилар”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизларнинг яхшиларингиз намозда елкаларини мулойимроқ қиладиганларингиздир”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Жаъфар ибн Яҳё Макка аҳлидандир”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио