Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёллар қанча (кийимда) намоз ўқиши ҳақида

Муҳаммад ибн Зайд ибн Қунфуз онасидан ривоят қилади. У Умму Саламадан сўради:
“Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?”. У киши:
“У химор*да ва бутун жисмини тўсиб, икки қадамининг устини бекитиб турадиган тўсувчи диръ*да намоз ўқийди”, дедилар”.

*Рўмол.
*Диръ деб оёқ ва баданни ўраб турадиган аёллар кийимига айтилади.

Умму Саламадан ривоят қилинади. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан:
“Аёл киши изорсиз, диръ ва рўмолда намоз ўқийдими?” деб сўради. У зот:
“Агар диръ тўсувчи бўлиб, икки қадамнинг устини ўраб олса (бўлади)”, дедилар.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Молик ибн Анас, Бакр ибн Мудор, Ҳафс ибн Ғиёс, Исмоил ибн Жаъфар, ибн Абу Зеъб ва ибн Исҳоқлар Муҳаммад ибн Зайддан, у онасидан, у эса Умму Саламадан ривоят қилганда бирорталари Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни зикр қилишмаган. Барчалари уни Умму Салама розияллоҳу анҳога тўхтатганлар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио