Ибн Масъуддан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитдим: “Ким намозда изорини кибр қилган ҳолда (тўфиғидан пастга) осилтирса, Аллоҳдан (унга жаннатни) ҳалол қилиш ва (дўзахни) ҳаром қилиш йўқ”. Абу Довуд шундай деди: “Ушбу жамоат Осимдан (ҳадисни) ибн Масъудга мавқуф ҳолда ривоят қилди. Ҳаммод ибн Салама, Ҳаммод ибн Зайд, Абул Аҳвас ва Абу Муовиялар улардандир”.
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади. У шундай деди: “Бир киши изорини (тўфиғидан пастга) осилтирган ҳолда намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга тўсатдан: “Бор, таҳорат қил!” дедилар. У кетиб таҳорат қилдида, сўнгра келди. кейин у зот: “Бор, таҳорат қил!” дедилар. У кетиб таҳорат қилдида, сўнгра келди. У зотга бир киши: “Эй Аллоҳнинг Расули, нимага уни таҳорат қилмоққа буюрдингиз?” деди. У зот: “Албатта, у намоз ўқир экан изорини (тўфиғидан пастга) осилтирган ҳолда эди. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло изори (тўфиғидан пастга) осилган кишининг намозини қабул қилмайди”, дедилар”.
|