Ибн Умардан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар. Ёки ибн Умар шундай деди: “Умар розияллоҳу анҳу шундай деди: “Агар сизларнинг бирингизда иккита мато (кийим) бўлса, иккисида намоз ўқисин. Агар фақат битта мато (кийим) бўлса, уни изор қилиб олсин. Яҳудийлар ўранишида ўранмасин”.
Абдуллоҳ ибн Бурайда отасидан ривоят қилади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (қўллар) чиқмайдиган ўранчиқда намоз ўқимоқликдан ва бошқа устингда ридо бўлмаган шалварда намоз ўқимоқликдан қайтардилар”.
|