Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар кийим тор бўлса, уни изор қилиб олади

Убода ибн Сомитдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Жобир яъни, ибн Абдуллоҳнинг олдига бордик. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир ғазотга чиқдим. У зот туриб намоз ўқидилар. Устимда бурда (енгсиз чопон) бор эди. Икки тарафини тортиб кўрган эдим, менга (ўранишга) етмади. Унинг шокила*лари бўлиб, уни тескарисини ағдардим. Сўнгра икки тарафини тортдим. Кейин (бўйнимга) осиб олдим, тушиб кетмади. Сўнгра бориб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чап томонларига турдим. У зот қўлимдан ушлаб, мени ўнг томонларига турғизгунча тортдилар. Ибн Сохр келиб, (у ҳам) чап томонларига турди. Бизни қўлларимиздан ушлаб орқаларига турғизиб қўйдилар”. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кузатиб турганларини сезмабман. Сўнгра сезиб қолганимда, менга изор қилиб олмоқни (яъни, белимни боғламоқни) ишора қилдилар. Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан) фориғ бўлгач:
“Эй Жобир”, дедилар. Мен:
“Лаббай эй Аллоҳнинг Расули!” дедим. У зот:
“Агар (бурда) кенг бўлса, унинг икки тарафини тортиб ол, агар у тор бўлса, уни белингга маҳкамлаб ол”, дедилар”.

*Яъни, тўнларининг осилчоқлари бор эди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио