Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Аёлларнинг имом бўлиши ҳақида

Умму Варақа бинти Навфалдан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр ғазотига чиққанларида (Умму Варақа) шундай деди:
“Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Эй Аллоҳнинг Расули, менга ҳам сиз билан бирга ғазотга чиқишимга рухсат беринг, касалларингизни муолажа қилардим. Шоядки, Аллоҳ мени шаҳодат билан ризқлантирса”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уйингни лозим тут, албатта, Аллоҳ таоло сени шаҳодат билан ризқлантиради”, дедилар.
Ровий шундай деди:
“У аёлни “Шаҳийда” деб номланарди”.
 Ровий шундай деди:
“У дарҳақиқат, Қуръон ўқирди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳовлисида муаззин тутмоқликка изн сўраганда, унга рухсат бердилар”.
 Ровий шундай деди:
“Унинг бир қули ва бир чўриси бўлиб, иккисини мудаббар* қилиб қўйган эди. У иккиси кечаси туриб, Умму Варақанинг қотийфа*си билан ўлгунча бўғиб туришди ва қочиб кетишди. Умар эрта тонгда кишилар орасида туриб:
“Кимда бу иккиси тўғрисида маълумот бор?” ёки:
“Ким уларни кўрса олиб келсин”, деди. Иккисини осишга буюрди. Мадинада биринчи осилган кишилар шу иккиси эди”.

*Ҳожа қулига, ортимда қолсанг озодсан, деса, ўша қул мудаббар бўлади. Яъни, ҳожаси ўлгач, у озод бўлади.
*Аёллар ёпинчиғи.

Абдурраҳмон ибн Халлод Умму Варақа бинти Абдурраҳмон ибн Ҳорисдан ушбу ҳадисни ривоят қилган. Аввалгиси тўлиқроқдир. Ровий шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Варақанинг уйига бориб зиёрат қилар эдилар. Бас, у зот унга азон айтиб берадиган муаззин қилиб бердилар ва унга (Умму Варақага) уй аҳлига имомлик қилишига амр қилдилар. Абдурраҳмон:
“Мен у аёлнинг муаззини қари чол эканини кўрдим”, деди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио