Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Имомликка ҳақлироқ киши ким?

Абу Масъуд ал-Бадрийдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қавмга уларнинг ичидан Аллоҳнинг китобига қорироқлари ва қироатда пешқадамроқлари имом бўлади. Агар қироатда баробар бўлсалар, ҳижрати қадимги бўлганлари. Агар ҳижратда ҳам баробар бўлсалар, ёши катта бўлганлари бўлади. Бир одам ҳеч қачон бошқа бировга унинг уйида ва салтанатида имомлик қилмасин ва унинг уйидаги такримасига (яъни, ўзи учун тайёрланган жойга) ўтирмасин. Магар унинг изни ила бўлса, майли”, дедилар”.
Шуъба шундай деди: “Исмоилга: “Унинг такримаси нима?” деб сўрадим. У: “Унинг кўрпаси”, деди”.

Ҳадис такрор келган.

Авс ибн Домъаж ал-Ҳадрамийдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен Абу Масъуддан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу ҳадисни ривоят қилганини эшитдим. У зот шундай дедилар:
“Агар қироатда баробар бўлсалар, улар ичида суннатни билувчироғи, агар суннатда ҳам баробар бўлсалар, ҳижратда муқаддамроғи имом бўлади”.
Бунда: “Қироатда пешқадамроқлари...”ни айтмади. Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Ҳажжож ибн Артоҳ Исмоилдан ривоят қилганда:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирор кишининг такримасига ўтирма, магар унинг изни билан бўлса майли”, дедилар”, ни келтирган.

Амр ибн Салимадан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Биз ўтроқ жойда турардик. Кишилар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиларига боришадиган бўлса, биздан ўтишарди, қайтишадиган бўлса ҳам биздан ўтишар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар, бундай дедилар, деб бизга хабар беришарди. Мен ёш зеҳнли бола бўлиб, ана ўшанда Қуръондан кўпгина ёдлаб олдим. Отам ўз қавмидан бир гуруҳга элчи бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига борди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга намозни таълим бердилар ва:
“Сизларга қорироқларингиз имом бўлсин”, дедилар. Мен зеҳнли бўлганим учун уларнинг қорироғи эдим. Мени (имомликка) олдинга чиқаришди. Уларга имом бўлдим. Эгнимда кичкина сариқ тўним бор эди. Агар сажда қилсам, мени (баъзи аврат жойларим) очилиб қоларди. Хотинлардан бир аёл:
“Биздан қорингиз авратини тўсинглар”, деди. Менга уммоний кўйлак сотиб олиб беришди. Мени исломдан кейин бирор нарса бунчалик хурсанд қилмаган эди. Мен уларга имомлик қилар эканман, ёшим етти ёки саккизда эди”.

Амр ибн Салимадан ушбу хабар ривоят қилинади. У шундай деди:
“Мен йиртиғи бор ямоқ тўнда уларга имомлик қилардим. Агар сажда қилсам думбам чиқиб қоларди”.

Амр ибн Салима отасидан ривоят қилади:
“Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вакил бўлиб боришган эдилар. Ортга қайтишни ирода қилган чоғларида:
“Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ким имом бўлади?” дейишди.
“Қуръонни кўп жам қилганингиз ёки Қуръонни кўп олганингиз”, дедилар. Қавмдан ҳеч ким Қуръонни мен жам қилганимчалик жам қилмаган эди”.
Амр ибн Салама шундай деди:
“Бас, мени олдинга ўтказдилар. ҳолбуки, мен ёш бола эдим. Устимда шамла номли кийимим бор эди. Жармнинг қандоқ тўпламига ҳозир бўлсам, уларнинг имоми бўлар эдим. Уларнинг жанозаларини ҳам ўқир эдим. Бугунги кунимгача шундоқ”.
Абу Довуд шундай деди: “Язид ибн Хорун бу ҳадисни Мисъар ибн Ҳабиб ал-Жармийдан, у Амр ибн Салимадан ривоят қилганда: “Менинг қавмим Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига вакил бўлиб борди”, деб, отасидан айтмади”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Биринчи муҳожирлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келишдан олдин ал-Асба*га келганларида уларга Абу Ҳузайфанинг озод қилган қули Солим имомлик қилар эди. У ичларида Қуръонни энг кўп биладигани эди”.
Ҳайсам:
“Улар ичида Умар ибн Хаттоб ва Абу Салама ибн Абдуласадлар бор эди” ни зиёда қилди.

*Қубо яқинидаги жой.

Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга ёки унинг дўстига:
“Намоз ҳозир бўлса, азон айтинглар сўнгра иқомат айтинглар, кейин иккингиздан каттангиз имом бўлсин”, дедилар”.
Масламанинг ҳадисида шундай деди:
“Ва биз ўша кунларда илмда бир-биримизга яқин эдик”.
Исмоилнинг ҳадисида Холид шундай деди: “Отам Қулобага: “Қуръон қаерда қолди?” дедим. У: “Албатта, иккиси бир-бирига яқин эди”, деди”.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Яхшиларингиз азон айтсин, аҳли Қуръонларингиз имом бўлсин”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио