Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Жамоатни тарк қилганга қаттиқ туриш ҳақида

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
“Қишлоқдами, саҳродами уч киши бўлса-ю, улар ичида жамоат намози қоим қилинмаса, албатта, шайтон уларга эга чиқар. Жамоатни лозим тут. Бас, албатта бўри четда қолганни ер”, деганларини эшитдим”.
Зоида шундай деди: “Саиб: “Жамоатдан мақсад жамоатдаги намоздир”, деди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Батаҳқиқ, мен намозга буюрмоқликни, бас, такбир айтилса сўнгра бир кишини одамларга намозга ўтиб беришини амр қилмоқни кейин ўзлари билан бир қанча боғ ўтин олган бир неча кишилар билан бирга намозга келмаётганларга ўзим бориб, уларнинг уйларига олов ёқиб юборишни қасд қилдим”, дедилар”.

Язид ибн Асом шундай деди:
“Мен Абу Ҳурайранинг шундай деганини эшитдим:
“Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“ Батаҳқиқ, мен йигитларимга бир қанча боғ ўтин тўплашни буюрмоқни сўнгра сабабсиз уйларида намоз ўқиётган қавмларга бориб, устиларидан ўт қўйиб юбормоқни қасд қилдим”.
(Язид ибн Язид шундай деди). Мен Язид ибн Асомга шундай дедим: “Эй Абу Авф, жумани қасд қилдиларми ёки бошқасиними?”. У: “Қулоқларим оғирлашган, агар Абу Ҳурайрадан эшитмаган бўлсамда, уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган, (унда) жумани ҳам, бошқасини ҳам зикр қилмади”, деди.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Ана ўша беш вақт намозни, унга нидо қилинганда муҳофаза қилинглар. Чунки албатта улар ҳидоят йўлларидандир. Аллоҳ уни Набийси соллаллоҳу алайҳи васалламга шариат ва ҳидоят суннатларидан қилди. Батаҳқиқ, биз ушбу суннатларга нифоқи аниқ бўлган мунофиқгина хилоф қилади, деб билардик. Батаҳқиқ, биз бир кишини икки киши ўртасига олиб, сафга олиб бориб қўйишини кўрардик. Сизлардан ҳар бирингизнинг уйида саждагоҳи бор. Агар уйларингизда намоз ўқиб, масжидларингни тарк қилсангиз, Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини тарк қилган бўласиз. Набийингиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатини тарк қилсангиз, батаҳқиқ, кофир бўласиз”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитса-ю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан (намозга келмаса)”,  ўқиган намози қабул бўлмайди”, дедилар”.
“Узр нимадир?” дейишди.
“Хавф ёки беморлик”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Мағродан Абу Исҳоқ ривоят қилди”.

Ибн Умму Мактумдан ривоят қилинади. У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўраб:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, мен кўзи ожиз, ҳовлиси узоқ кишиман. Мени етакловчим менга ёрдам беролмайди. Менга ўз уйимда намоз ўқимоққа рухсат борми?”, деди.
“Нидони (азонни) эшитасанми?”, дедилар.
“Ҳа”, деди.
“Сенга рухсат топмайман”, дедилар”.

Ибн Умму Мактумдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, Мадинада чаён ва йиртқичлар кўп”. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алал фалаҳни эшитасанми, бас, “ҳайя ҳала” (ижобат қил), дедилар.
Абу Довуд шундай деди: “Шунингдек бу ҳадисни ал-Қосим ал-Жармий Суфёндан ривоят қилиб, унда, “Ҳайя ҳала” (ижобат қил)” ни келтирмаган”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио