Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга такбир айтилади ва имом келмаса уни қавм ўтирган ҳолда кутадилар

Абдуллоҳ ибн Абу Қатода отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қачон намозга иқомат айтилса, мени кўргунингизча турманглар”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Яҳёдан бу ҳадисни Айюб, Ҳажжож ас-Соввафлар ривоят қилишган. Ҳишом ад-Даставоий шундай деди: “Менга Яҳё ёзиб берди. Яна бу ҳадисни Яҳёдан Муовия ибн Саллом ва Алий ибн Мубораклар ривоят қилиб, шундай дейишди:
“Мени кўргунингизча турманглар ва ўзларингга хотиржамликни лозим тутинглар”.

Ҳадис баъзи ровийларнинг ихтилофи билан такрор келган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, намозга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун иқома айтилар, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз мақомларини лозим тутишларидан олдин инсонлар ўз ўринларини лозим тутардилар”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Намозга такбир айтилганда, киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга арз қилар, намозга такбир айтилгандан сўнг (ҳам) у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни (намоздан) ушлаб турарди”.

Каҳмас шундай деди:
“Биз Минода намозга турдик. Имом ҳали чиқмаган, баъзиларимиз ўтиришарди. Куфа аҳлидан бўлган бир шайх менга шундай деди:
“Сени нима ўтқизади?”. Мен:
“Ибн Бурайда”, дедим. У:
“Бу сумуддир (яъни ғўдайишдир)”, деди. Шайх менга шундай деди:
“Менга Абдураҳмон ибн Авсажа Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ҳадис айтиб берди. Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида такбир айтишдан олдин сафда узун муддат туриб қолардик”. Барро розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта Аллоҳ ва унинг фаришталари аввалги сафда турадиганларга саловат айтади. Аллоҳга энг маҳбуб қадам шундай қадамки, у билан сафга борилади”, дедилар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Намозга такбир айтилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиднинг ёнига чақирилдилар. Қавм уйқусирагунча намозга турмадилар”.

Надрнинг отаси Солимдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда намозга такбир айтилганда, агар уларни оз  кўрсалар ўтирар, намоз ўқимас эдилар. Агар уларни жамоат ҳолда кўрсалар, намозни ўқирдилар”.

Алий ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан шунга ўхшаш ҳадис ривоят қилинган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио