Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азоннинг бошланишлиги ҳақида

Абу Умайр ибн Анас ансорлардан бўлган амакисидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни намозга қандай жамлашлик маслаҳатини қилдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга:
“Намоз вақти бўлганда байроқ тикинг, агар уни кўрсалар баъзилар баъзиларига (намоз вақти бўлганлигини) эълон қилади”, дейилди. Бу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хуш ёқмади”.
Ровий шундай деди:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васалламга бурғу чалиш таклиф қилинди”.
Зиёд шундай деди:
“Яҳудийлар бурғуси”, бу ҳам Пайғамбар алайҳиссаломга хуш ёқмади ва:
“Бу яҳудийларнинг ишидан”, дедилар”.
Абу Умайрнинг амакиси шундай деди:
“У киши соллаллоҳу алайҳи васалламга қўнғироқ чалиш зикр қилинганда:
“Бу насороларнинг иши”, дедилар. Роббисининг қулининг ўғли Абдуллоҳ ибн Зайд бурилиб кетди. У ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ташвишлари билан эди. Уйқусида унга азон кўрсатилди.
Ровий шундай деди:
“Тонг отгач Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, унинг хабарини берди:
“Эй Аллоҳнинг Расули, албатта мен уйқу ва уйғоқлик орасида эдим. Тўсатдан бир келувчи келиб, менга азонни ўргатди”.
Ровий шундай деди:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам бундан олдин ушбуни кўрган эди ва уни йигирма кун беркитди”.
Ровий шундай деди:
“Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бунинг хабарини бергач, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:
“Бунинг хабарини менга айтишингдан сени нима тўсди”, дедилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу:
“Мендан Абдуллоҳ ибн Зайд ўтиб кетди, мен эса ҳаё қилдим”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Эй Билол, тур! Сенга Абдуллоҳ ибн Зайд буюрадиган нарсани ўрганиб, ўшани бажаргин”, дедилар.
Ровий шундай деди:
“Билол азон айтди”.
Абу Бишр шундай деди: “Менга Абу Умайр хабар берди:
“Албатта, ансорийлар, агарда ўша куни Абдуллоҳ ибн Зайд касал бўлмаганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни муаззин қилиб тайинлардилар, деган гумонга боришди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио