Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Азон қандайлиги ҳақида

Абдуллоҳ ибн Зайд бу ҳадисни ўғлига айтиб бериб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам инсонларни намозга жамлашлик учун қўнғироққа урилиш амалини буюрганларида, мен ухлар эканман, ҳаёлимда қўлида қўнғироқ кўтарган бир киши келди. Мен унга:
“Эй Аллоҳнинг бандаси, қўнғироқни сотасанми?” дедим. У:
“Уни нима қиласан?” деди. Мен:
“У билан одамларни намозга чақираман”, дедим. У:
“Сени ундан кўра яхшироқ нарсага далолат қилмайми?” деди. Мен:
“Албатта (далолат қил)”, дедим”. Ровий шундай деди:
“У шундай деди:
“Сен:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ.
Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ.
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!” ни айтасан.
Абдуллоҳ ибн Зайд шундай деди:
“Сўнгра мендан узоқ бўлмаган жойга чекиндида, шундай деди:
“Агар намозга такбир айтсанг:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ.
Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ.
Қод қоматис солаҳ, қод қоматис солаҳ.
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!” ни айтасан”.
Вақтики тонг оттиргач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бориб, кўрган нарсамнинг хабарини айтдим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта бу содиқ тушдир, инша Аллоҳ. Билол билан туриб, унга кўрган нарсангни сўзма-сўз айтиб бер. Бас у ўша билан азон айтсин. Албатта унинг овози сеникидан баландроқ”, дедилар. Мен Билол билан туриб унга сўзма-сўз айтиб беришга киришдим ва у ўша билан азон айтди”. Абдуллоҳ ибн Зайд шундай деди:
“Умар ибн Хаттоб ушбу хабарни эшитганда уйида эди. Ридосини судраганча уйидан чиқиб:
“Сизни ҳақ билан юборган Зотга қасамки, эй Аллоҳнинг Расули! Батаҳқиқ мен ҳам у кўрган нарсани кўрдим”, дер эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мақтов Аллоҳ учундир”, дедилар”. Абу Довуд шундай деди: “Зуҳрийнинг Саид ибн Мусайябдан, у эса Абдуллоҳ ибн Зайддан ривоят қилиб келтиргани ҳам худди шундайдир. Ибн Исҳоқ Зуҳрийдан ривоят қилган бу ҳадисда:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!”, деган. Маъмар ва Юнус Зуҳрийдан қилган ривоятида эса жуфт айтмай:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!”, деган”.

Абу Маҳзура дадасидан, у бобосидан шундай деганини ривоят қилади:
“Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули, менга азоннинг суннатини ўргатинг”, дедим”. У шундай деди:
“Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг бошимнинг орқасини силаб, шундай дедилар:
“Сен:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!”, деганда овозингни кўтарасан. Сўнгра:
“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ!”, деганингда овозингни пастлатасан. Сўнгра:
“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ! Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ!  Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ. Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ” шаҳодат калимасида овозингни кўтарасан. Агар бомдод намози бўлса:
“Ас-солату хойрум минан навм, ас-солату хойрум минан навм! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илаҳа иллаллоҳ!”, дейсан.

Абу Маҳзура Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу хабарга ўхшаш ривоятни қилиб, унда:
“Ас-солату хойрум минан навм, ас-солату хойрум минан навм!” ни субҳнинг аввалида (айтасан)” ни келтирган. Абу Довуд шундай деди: “Мусаддаднинг ҳадиси тугалроқдир. Унда шундай деди:
“Абу Маҳзура шундай деди:
“Менга такбирни икки марта-икки мартадан ўргатдилар:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ашҳуду алла илаҳа иллаллоҳ,  Ашҳуду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳуду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. Ҳайя алас солаҳ! Ҳайя алас солаҳ! Ҳайя алал фалаҳ! Ҳайя алал фалаҳ! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илаҳа иллаллоҳ”. Абдурраззоқ (ривоятида) шундай деди:
“Агар намозга такбир айтсанг унда икки марта:
“Қод қоматис солаҳ, қод қоматис солаҳ” ни айт. Эшитдингми?” дедилар”.  Ровий шундай деди:
“Абу Маҳзура пешона сочини кесмас ва фарқ ҳам очмас эди. чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни силаган эдилар”.

Ибн Муҳайрис бу ҳадисни Абу Маҳзурадан эшитиб, айтиб берган:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Маҳзурага азонни ўн тўққизта калима таълим бериб, такбирни ўн еттита калима таълим бердилар. Азон:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ.
Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ.
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!” калималаридир. Такбир:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ.
Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ.
Қод қоматис солаҳ, қод қоматис солаҳ.
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!” калималаридир”. (Ҳаммом ибн Яҳёнинг) китобидаги Абу Маҳзуранинг ҳадисида ҳам худди шундай келтирилган.

Ибн Муҳайрис Абу Маҳзуранинг шундай деганини ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга шахсан ўзлари азонни сўзма-сўз талқин қилиб:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ, Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ” ни икки марта-икки мартадан айт”, дедилар.
“Сўнгра дона-дона қилиб, овозингни чўзган ҳолда:
“Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ. Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ! Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ! Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар! Ла илаҳа иллаллоҳ!” дегин”, дедилар”.

Иброҳийм ибн Исмоил ибн Абдулмалик ибн Абу Маҳзура шундай деди:
“Мен бобом Абдулмалик ибн Абу Маҳзурадан Абу Маҳзура розияллоҳу анҳунинг шундай деганини зикр қилганида эшитганман:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга азонни ҳарфма-ҳарф талқин қилдилар:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳ, ҳайя алас солаҳ.
Ҳайя алал фалаҳ, ҳайя алал фалаҳ”. Абу Маҳзура шундай деди:
“Шундай дер эдилар:
“Бомдодда:
“Ас-солату хойрум минан навм” (ни айтасан).

Абу Маҳзурадан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга азонни таълим бериб, шундай дедилар:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ”. Сўнгра ибн Журайж Абдулазиз Абдулмаликдан ривоят қилган ҳадисдаги азоннинг мислини ва маъносини зикр қилиб келтиради. Абу Довуд шундай деди: “Малик ибн Дийнор ривоят қилган ҳадисида шундай деди: “Мен Абу Маҳзуранинг ўғлидан сўраб: “Менга дадангнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган азони тўғрисида ҳадис айтиб бер”, деганимда, у зикр қилиб фақат:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!” ни айтди. Жаъфар ибн Сулаймоннинг Абу Маҳзуранинг ўғлидан, у амакисидан, у эса бобосидан ривоят қилган ҳадиси ҳам худди шу кабидир. Фақат унда (Жаъфар ибн Сулаймон):
“Сўнгра:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!” ни дона-дона қилиб, овозингни кўтариб айт”ни келтирган.

Амр ибн Мурра, ибн Абу Лайлонинг шундай деганини эшитдим, деб ривоят қилади:
“Намоз уч хил ҳолатда ўзгартирилди”. Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Бизга асҳобларимиз (биринчи ҳолат) ҳадисини айтиб беришган:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Батаҳқиқ мусулмонларнинг – ёки “мўъминларнинг” деди – намози биргаликда бўлмоқлиги  менга хуш ёқди. Ҳатто намоз вақтида инсонларга нидо қилиб, эркакларни бир майдонга йиғмоқликни ўйладим. Ҳатто кишиларга баландликка чиқиб,  намоз вақтида мусулмонларни қўнғироқ чалмоқ ила  чақиришни буюрмоқчи ҳам бўлдим”. Ёки “қўнғироқ чалишсамикан деб ўйладим”. Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Ансорлардан бир киши келиб:
“Эй Аллоҳнинг Расули, албатта мен (сизнинг ҳузурингиздан) қайтгач – сиз ташвиш қилаётган нарсани кўрганим учун (яна орқага қайтдим) – мен бир кишини кўрдим. Унинг эгнида иккита кўк кийим бор эди. У масжидда туриб азон айтди. Сўнгра бир оз ўтирди. Кейин туриб олдинги айтганидек (калималарни) айтди. Фақат унда “Қод қоматис солаҳ”ни айтар эди. Агар инсонларнинг гапиришидан қўрқмаганимда – ибн Мусанно: “Гапиришингиздан қўрқмаганимда”, деган – батаҳқиқ мен ухлаган эмас, балки уйғоқ ҳолда эдим, дердим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Батаҳқиқ Аллоҳ сенга яхшиликни кўрсатибди”, дедилар”. Буни ибн Мусанно келтирган, Амрнинг ривоятида эса бу йўқ.
“Батаҳқиқ Аллоҳ сенга яхшиликни кўрсатибди. Сен Билолга буюр, у азон айтсин”. Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Умар розияллоҳу анҳу:
“Аммо батаҳқиқ мен ҳам у кўргандек ҳолатни кўрдим. Лекин у (бу хабарни етказишда) мендан ўтиб кетгач, (айтишга) ҳаё қилдим”, деди.
Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Бизга асҳобларимиз (иккинчи ҳолат) ҳадисини айтиб беришган:
“Ровий шундай деди:
“Агар киши (жамоат намози учун) келса сўрар, унга намозидан ўтказиб юборилган (миқдори) хабари бериларди. Ва албатта улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга туришиб, қиём, рукуъ, қаъда ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқигувчилар ўзаро аралашиб кетарди”. Ибн Мусанно (Шуъбагача ўз исноди билан) айтди. Амр шундай деди: “Бу ривоятни менга Ҳусойн ҳам ибн Абу Лайлодан ҳатто “Муоз келди”гача ривоят қилиб айтиб берган”. Шуъба шундай деди: “Батаҳқиқ мен ҳам ушбу ҳадисни  Ҳусойндан: “У (Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу) шундай деди:
“Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни қайси ҳолда кўрсам...” дан, “Сизлар ҳам худди шундай қилинглар” гача эшитдим.  Абу Довуд шундай деди: “Сўнгра мен Амр ибн Марзуқнинг ҳадисига мурожаат қилдим. (Амр ибн Марзуқ ўзининг ибн Абу Лайлогача бўлган иснодида) шундай деди:
“Бас Муоз келганда унга ҳам ишора қилишди”. Шуъба: “Мен ҳам ушбуни Ҳусойндан эшитганман”, деди. Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Бас Муоз:
“Мен у зот соллаллоҳу алайҳи васалламни қайси ҳолда кўрсам, албатта ўша ҳолда бўламан”, деди. Муоз шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта Муоз сизлар учун бир йўлни суннат қилди, сизлар ҳам худди шундай қилинглар”, дедилар. Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Бизга асҳобларимиз  ҳадисини айтиб беришган:
“Албатта, қачонки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида уларни уч кун рўза тутишга буюрдилар. Сўнгра Рамазон (рўзаси ояти) нозил бўлди. Улар рўзага одатланмаган қавм эдилар. Рўза тутиш уларга оғир келди. Ким рўза тутмаса мискинни таомлантирар эди. Бас, шунда ушбу оят нозил бўлди:
“Сиздан ким у ойда ҳозир бўлса рўзасини тутсин” (Бақара-185). Бас тутмаслик  рухсати касал ва мусофирларгагина бўлди. Қолганларни рўзага буюрилди”.  Ибн Абу Лайло шундай деди:
“Бизга асҳобларимиз ҳадисни айтиб беришган:
“Ровий шундай деди:
“Агар киши ифтор бўлгач емоқдан олдин ухлаб қолса, кейин тонг отгунга қадар ҳеч нарса емас эди”. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу келгач, аёлини хоҳлади. Аёли:
“Албатта, мен ухлаб қолибман”, деди. Умар уни, баҳона қилаяпти, деб ўйлади ва унга яқинлик қилди. Ансорлардан бўлган  бир киши уйига келиб, таомланмоқчи бўлди. Унга уйдагилари:
“Бироз сабр қилиб тур, токи сенга бирор нарса пишириб берайлик”, дейишди. Бас у ухлаб қолди. Улар тонг оттиргач, ушбу оят Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга нозил қилинди:
“Сизларга рўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди”.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Намоз учта ҳолатга ўзгарди, рўза ҳам учта ҳолатга ўзгарди”. Ровийлардан Наср ҳадисни узунлигича давом эттирди. Ибн Мусанно эса фақат ҳадисдаги байтул Мақдисга қараб ўқилган намозлари қиссасини келтириб, шундай деди:
“Учинчи ҳолат, албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадийнага келганларида намоз ўқир эдилар, яъни байтул Мақдис тарафга қараб ўн ой намоз ўқидилар. Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: 
“Гоҳо юзингни осмонга тез-тез бурилганини кўрамиз. Бас, албатта, сени ўзинг рози бўлган қиблага қаратамиз. Юзингни Масжидул Ҳаром томон бур. Қаерда бўлсангиз ҳам, юзингизни у томон бурингиз”. (Бақара-144).
Бас Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзларини Каъбага юзлантирди.
Ибн Мусаннонинг ҳадиси шу ерда тамомига етди. Наср туш соҳибини номлаб, шундай деди:
“Ансорий кишилардан бири бўлган Абдуллоҳ ибн Зайд келди”.
Наср ушбу ҳадисда шундай деди:
“(Туш соҳиби) қиблага юзланиб:
“Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ,
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ.
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ,
Ашҳаду анна Муҳаммадар Расулуллоҳ.
Ҳайя алас солаҳни икки марта,
Ҳайя алал фалаҳни икки марта
Аллоҳу Акбар! Аллоҳу Акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ!” деди. Сўнгра бироз вақт ўтказди. Сўнгра туриб худди шуни айтди. Фақат унда “ҳайя алас солаҳ” дан кейин “қод қоматис солаҳ”ни зиёда қилди”. Муоз ибн Жабал шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уни Билолга талқин қил (яъни ўргат)”, дедилар. Билол ушбу калималар ила азон айтди”.
Ровий рўза тўғрисида шундай деди:
“Муоз ибн Жабал шундай деди:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар ойдан уч кун ва ашуро куни рўзасини тутар эдилар. Аллоҳ таоло “Сизлардан аввалгиларга фарз қилганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди”  (Бақара-183) оятини “Мискин таоми” (Бақара-184) оятигача нозил қилди. Шунда ким рўза тутишни хоҳласа тутадиган, ким тутмасликни хоҳласа, ҳар кунига бир мискинни таомлантириб қўйиши рўзасининг ўрнига ўтадиган бўлди. Бу (рўзанинг) ўзгаришидир. Бас, Аллоҳ таоло:  “Рамазон ойики, унда Қуръон туширилгандир”  оятини “Бошқа кунлар” (Бақара-185) оятигача нозил қилди. Ким рамазон ойига шоҳид бўлса, унга рўза тутишлик, мусофирга қазосини тутишлик собит бўлди. Мискинни таомлантириш рўза тутишга кучи етмайдиган чол ва кампирларгагина қолди. Сирма розияллоҳу анҳу (уйига) келди. У куни билан ишлаган эди”... Наср ҳадисни давом эттирди.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио