Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Ғулом (гўдак) қачон намозга буюрилади?

Абдулмалик ибн Робеъ ибн Сабра отасидан, у бобосидан ривоят қилади. У шундай деди:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар бола етти ёшга етса, уни намозга буюринглар. Қачонки, ўн ёшга етса, унинг учун уришинглар”, дедилар”.

Амр ибн Шуайб дадасидан, у бобосидан ривоят қилиб, шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Фарзандларингизни етти ёшга етганда намозга буюринглар. Қачонки, ўн ёшга етса, унинг учун уришинглар. Ётар жойларини ажратинглар”, дедилар”.

Довуд ибн Саввар ушбу ҳадисни исноди ва маъноси билан ривоят қилиб, унга қўшимча:
“Қачон бирингиз ходимини, қулини ёки мардикорини уйлантирса, унинг киндигидан пастига ва тиззасидан юқорисига назар солмасин”ни зиёда қилди. Абу Довуд шундай деди: “Вакеъ унинг исмида ваҳм қилди. Ундан Абу Довуд ат-Таёлисий бу ҳадисни ривоят қилиб, шундай деди: “Абу Ҳамза Саввар ас-Сайрофий бизга ҳадис айтиб берди”.

Ҳишом ибн Саъд шундай деди: “Биз Муоз ибн Абдуллоҳ ибн Жубайб ал-Жуҳанийнинг олдига кирганимизда, у хотинига шундай деди:
“Гўдак қачон намоз ўқийди?”. Унинг хотини:
“Биздан бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ана шу ҳақда сўралганини ривоят қилган. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Агар гўдак чапидан ўнгини ажратса, уни намозга буюринглар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио