Бароъ ибн Озиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан туяхонада намоз ўқиш ҳақида сўралди. Бас, у зот: “Туяхонада намоз ўқиманглар, чунки у(туя)лар шайтонлардир”, дедилар. Қўй қўраларидаги намоз ҳақида сўралган эдилар: “Унда намоз ўқийверинглар, у (қўй)лар баракадир”, дедилар”.
|