Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намоз ўқиб бўлмайдиган жойлар тўғрисидаги боб

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Мен учун ер покловчи ва саждагоҳ қилинди”, дедилар”.

Албатта, Али розияллоҳу анҳу сафар қилар экан Бобилдан ўтди. Муаззин унинг олдига келиб, аср намозига азон айтди. Бобилдан чиққач, муаззинга намоз учун такбир айтишликни буюрди. Намоздан фориғ бўлгач, шундай деди:
“Албатта, Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васаллам мени мақбарада намоз ўқимоғимдан наҳий қилдилар. У зот мени Бобил ерида намоз ўқимоғимдан наҳий қилдилар. Чунки у лаънатланган ердир”.

Алидан Сулаймон ибн Довуднинг ривоят қилган ҳадиснинг маъносини  Аҳмад ибн Солиҳ ҳам ривоят қилган. Фақат у “فَلَمَّا بَرَزَ” нинг ўрнига “فَلَمَّا خَرَجَ”ни айтган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ  соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар”. Мусо ўз ҳадисида:
“Амрнинг ўйлашича:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  шундай дедилар:
“Ҳаммом ва мақбарадан бошқа ернинг ҳаммаси саждагоҳдир”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио