Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидга кирган мушрик тўғрисида келган нарсалар

Шурайк ибн Абдуллоҳ ибн Абу Намр Анас ибн Моликнинг шундай деяётганини эшитиб, ривоят қилади:
“Бир киши туясида кириб, уни масжидга чўккалатди. Сўнгра туясини боғлади. Кейин:
“Қайси бирингиз Муҳамммад”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  қавм орасида суянган ҳолда ўтирган эдилар. Биз унга:
“Ушбу оппоқ суяниб турган киши”, дедик. Ҳалиги киши:
“Эй Абудулмутталибнинг ўғли”, деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам  унга:
“Батаҳқиқ сенга жавоб бердим (яъни эшитаман)”, дедилар. У киши:
“Эй Муҳаммад, албатта мен сиздан сўровчиман”, деди”.  Ровий ҳадисни давом эттирди.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бани Саъд ибн Бакр Зимом ибн Саълабани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларига жўнатди. У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларига келиб, туясини масжид эшиги олдига чўктирди. Сўнгра уни боғлади. Кейин масжидга кирди”.   
 Ровий Муҳаммад ибн Амр юқоридаги ҳадисга ўхшашини зикр қилди.
Ибн Аббос шундай деди:
“У:
“Қай бирингиз Абдулмутталибнинг ўғли”, деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Абдулмутталибнинг ўғли менман”, дедилар. У:
“Эй Абдулмутталибнинг ўғли”, деди”. Ровий ҳадисни давом эттирди.

Музайналик бир киши Зуҳрийга бу ҳадисни айтиб берган:
“Биз Саид ибн Мусайябнинг олдида эдик. У  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Яҳудийлар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларига келишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  масжидда, саҳобалари орасида ўтирган эдилар. Улар:
“Эй Абул Қосим!” дейишди. Улардан бир эркак ва аёл зино қилган эди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио