Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидда туфлашлик кароҳияти тўғрисидаги боб

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Масжидда туфлаш гуноҳдир, унинг каффороти эса уни беркитишдир”, дедилар”.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Масжидга туфламоқ гуноҳдир, унинг каффорати эса уни кўмишдир”, дедилар”.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
“Масжидга (балғам кўчириб) туфламоқ...”, деб, юқоридаги ҳадисга ўхшашини зикр қилди.

Абдураҳмон ибн Абу Ҳадрод Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан эшитдим деб ривоят қилади:
“У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу масжидга ким кириб, унга туфласа ёки балғам ташласа, чуқурча қазиб, уни кўмсин. Агар бундай қилмаса, кийимига туфласин, сўнгра у билан олиб чиқсин”, дедилар”.

Ториқ ибн Абдуллоҳ ал-Муҳорибий шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Агар киши намозга турса, ёки агар сизлардан бирингиз намоз ўқиса, олдига туфламасин ва ўнг томонидан ҳам туфламасин. Лекин чап томони бўш бўлса ўша томондан туфласин ёки чап қадами остига туфлаб сўнгра уни ишқалаб артиб ташласин”, дедилар”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумо шундай деди:
“Кунлардан бир кун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётган эдилар. Тўсатдан масжиднинг қибласи томонда балғам аралаш туфукни кўриб қолдилар ва инсонларга ғазаб қилдилар. Сўнгра уни ишқаладилар”.
  (Ҳаммод) шундай деди: “Менимча Айюб шундай деди:
“Ибн Умар розияллоҳу анҳумо . шундай деди:
“Бас заъфарон келтиришни сўрадилар. У билан туфук ўрнини заъфаронладилар ва:
“Сизлардан бирингиз намоз ўқиса, албатта Аллоҳ (худди) унинг юзи томонида бўлади. Бас олдига туфламасин”, дедилар”.
Абу Довуд шундай деди: “Бу ҳадисни Исмоил ва Абдулворис Айюбдан у эса Нофеъадан ривоят қилган. Молик, Убайдуллоҳ ва Мусо ибн Уқба Нофеъадан Ҳаммодникидек ривоят қилиб, фақат унда заъфаронни зикр қилмаган. Маъмар Айюбдан қилган ривоятида заъфаронни келтирган. Яҳё ибн Сулайм Убайдуллоҳдан, у Нофеъадан ривоят қилганида “холуқ”ни зикр қилган. (Холуқ ўсимликдан олинадиган хушбўй атир). 

Абу Саид ал-Худрий р.адан ривоят қилинади:
“ Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хурмоли новдани яхши кўрар ва доим қўлларида ундан бўлар эди. Масжидга кириб унинг қибласида балғам аралаш туфукни кўриб қолдилар. Уни ишқалаб ташладиларда сўнгра инсонларга ғазабли холда юзланиб, шундай дедилар:
“ Сизларни бирингизнинг юзига туфламоқлик хурсанд қиладими? Албатта, сизлардан бирингиз қиблага юзланса, батаҳқиқ у Роббиси азза ва жаллага юзланган бўлади. Фаришта ўнг томонида, бас ўнг томондан туфламасин. Қибласига ҳам туфламасин. Чап томонидан ёки қадами остига туфласин. Агар уни бирор иш шошилтириб турган бўлса, ҳудди шундай ишқалаб юборсин”.
Ибн Ажлон ана ўшани бизга васф қилиб берди: “ У кийимига туфламоқлик сўнгра баъзисини баъзисига ишқалаб ташламоқдир”.

Абу Саҳла ас-Соиб ибн Холладдан ривоят қилинади. Аҳмад: “У Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг саҳобаларидан биридир”, деди:
“Албатта, бир киши бир қавмга имом бўлиб, қиблага туфлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  назар солиб турган эдилар. У одам намоздан бўшагач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“У сизларга намоз ўқиб бермайди”, дедилар. Бу билан бундан кейин уларга намоз ўқиб бермоқчи бўлса, улар уни ман қилишларини хоҳладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ушбу сўзлари унга хабар берилганда, у ана ўшани Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам га зикр қиллди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Ҳа”, дедилар. Менимча У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам :
“Албатта сен Аллоҳ ва унинг Расулига азият етказдинг”, деганлар”.

Муторриф отасидан шундай деганини ривоят қилади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг ҳузурларига борганимда, У Зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  намоз ўқиётган эдилар.Чап қадамлари остига туфладилар” .

Абул Ало дадасидан ушбу ҳадис маносини ривоят қилиб, унга:
“Сўнгра кавушлари билан ишқаладилар”, ни қўшимча қилди.

Абу Саид шундай деди:
“Мен Восила ибн ал-Асқоъни Дамашқ масжидида кўрдим. У бўйра остига туфлади сўнгра уни оёғи билан ишқалади. Унга:
“Буни нима учун қилдингиз”, дейилганда:
“Албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам нинг шундай қилганларини кўрдим”, деди”.

Убода ибн Собитнинг ўғли Убода ибн Валиддан ривоят қилинади:
“Жобир, яъни ибн Абдуллоҳнинг олдига бордик, у ўз масжидида эди. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ушбу масжидимизга келдилар қўлларида ибн Тоб навли хурмо новдаси бор эди. Қараб масжид қибласида балғам аралаш туфукни кўриб қолдилар. Бориб қўлларидаги новда билан уни қитишладилар. Сўнгра:
“Қай бирингиз Аллоҳ ундан юз ўгиришини яхши кўради?!” дедилар. Кейин:
“Сизлардан бирингиз намоз ўқишга турса, албатта Аллоҳ у юзланган тарафда бўлади. Юзланган тарафига ҳаргиз туфламасин ва ўнг томонига ҳам туфламасин. Чап томонидан ( ёки)  чап оёғи остига туфласин. Агар туфлаш унга ғолиб келса, кийими билан ҳудди шундай тозаласин”. Кийимларини оғзиларига қўйдилар сўнгра уни ишқалаб ташладилар. Кейин:
“Менга абийр келтиринглар”, дедилар. (Абийр турли аралашмалар мажмуасидан қилинган рангли хушбўйлик.) Ўша қабиладан бўлган бир йигит туриб, оиласига қараб кетди. Роҳиласида холуқ келтирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам  уни олиб, қўлларидаги новданинг учига қўйдилар. Сўнгра уни балғам ўрнига суртдилар”.
Жобир шундай деди:
“Ана шундан бери холуқни масжидингларга ишлатасизлар”. (Холуқ ўсимликдан олинадиган хушбўй атир).


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио