Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Масжидлар бино қилишлик тўғрисидаги боб

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мен масжидларни баланд қилишга амр қилинмаганман”, дедилар”. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай деди:
“Албатта сизлар масжидларни, ҳудди Яҳудий ва Насоролар зийнатлаганларидек зийнатлаб юборасизлар”

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас”, дедилар”.

Усмон ибн Абул Оссдан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Тоифнинг масжидини бут-санамларининг ўрнида қилмоқликка буюрдилар”.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу хабар беради:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давр­ларида масжид хом ғиштдан ва хурмо шохлардан бино қилинган эди”.
Мужоҳид шундай деди:
“Устунлари эса хурмо ёғочидан эди. Абу Бакр унга ҳеч нарсани зиёда қилмади. Умар унга зиёда қилди. У масжидни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидаги асосга қайтадан хом ғишт ва хурмо шохидан қурди. Устунларини яна хурмо ёғочидан қилди”.
 Мужоҳид:
“Унинг устунини ёғочдан қилди”, деди.
“Сўнгра уни Усмон ўзгартирди. Кўпгина зиёдалар қилди. Деворларини нақшланган тош ва пишган ғиштдан қилди. Устунларини нақшланган тошдан, шифтини саж ёғочидан қилди”.
Мужоҳид шундай деди:
“ Унинг шифти саж ёғочидандир”
Абу Довуд шундай деди: “Қосса пишган ғиштдир”.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида деворлари хурмо шохларидан эди. Юқориси баргисиз хурмо шохлари билан соя қилинган эди. Сўнгра у (масжид) Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида нураб битди. Уни хурмо шохларидан ва баргсиз хурмо шохларидан қурди. Сўнгра у Усмон розияллоҳу анҳу халифаликларида нураб битганда, у масжидни пишган ғиштдан бино қилди. Ҳозирга қадар у собит турибди”.

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келиб, Мадинанинг юқорисидаги қабилага тушдилар. Уларни Бани Амр ибн Авф деб аталарди. Уларникида ўн тўрт кеча туриб, (сўнгра чиқдилар). Кейин Бани Нажжорга элчи юбордилар. Улар қиличларини осган ҳолда келдилар”.
 Анас деди:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  уловлари устида, Абу Бакр у зотнинг орқаларига мингашган эди. Бани Нажжорнинг улуғлари эса у зотнинг атрофида эдилар. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Айюбнинг ҳовлиси ташқарисида тўхтадилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қаерда намоз (вақти) бўлса, ўша жойда намозни ўқир эдилар. Қўй қўраларида намоз ўқирдилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қуришни буюрдилар. Бани Нажжорга одам жўнатиб:
“Эй Бани Нажжор бу боғингларнинг баҳосини келишайлик”, дедилар. Шунда улар:
“Аллоҳга қасамки, унинг баҳосини фақат Аллоҳ азза ва жалладан талаб қиламиз”, дейишди”.
Анас деди:
“Унда, сизларга айтсам, мушрикларнинг қабрлари, ҳаробалик ва хурмо бўларди. Бас Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрдилар, мушрикларнинг қабрларини кавлаб, чиқариб ташланди. Харобани текисланди, хурмо кесилди. Хурмони масжид тарафга ўтқазишди. Масжид эшигининг икки чеккасини тошдан қилишди. Саҳобалар тошни ташир экан, ҳиргойи қилишарди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам уларга қўшилиб:
“Аллоҳумма ла хойро, илла хойрул ахироҳ,
Фансурил ансоро вал муҳажироҳ”, дер эдилар”.
(“Аллоҳим, яхшилик охират яхшилиги,
Ансор ва муҳожирга Ўзинг ёрдам бер!”).

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Масжиднинг ўрнида Бани Нажжорга тегишли боғ бор эди. Унда шудгор, хурмо ва мушрикларнинг қабрлари бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга у (ер) нинг баҳосини айтинглар”, дедилар. Шунда улар:
“Унга баҳо талаб қилмаймиз”, дейишди. Бас, хурмолар кесилди ва ер текисланди. Мушрикларнинг қабрлари очиб ташланди”, деб ҳадисни давом эттирди.
Ровий унда “ёрдам бер”нинг ўрнига “мағфират қил”ни айтган.
Мусо деди:
“Бизга худди шунинг ўзини Абдулворис ривоят қилган. Абдулворис хароба дер эди.  У шундай деб гумон қилиб, бу ҳадисни Ҳаммодга ифода қилиб берди”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио