Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. У шундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлиларда масжидлар қуришга, уларнинг тозаланишига ва хушбўй қилинишига амр қилдилар”.
Сулаймон ибн Самура отаси Самурадан ривоят қилади. У ўғлига шундай деб ёзди. “Аммо баъду: Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳовлиларимизда масжидлар қилмоққа , унинг биносини чиройли қилишга ва поклашга буюрар эдилар”.
|