Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Намозга ухлаб қолган ёки уни унутган киши тўғрисидаги боб

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар ғазотидан қайтган вақтларида кечаси юрдилар. Ҳатто бизни мудроқ босган эди, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам кечанинг охирида дам олиш учун тушдилар. Билолга:
“Кечаси бизни пойлаб тур (намозга уйғотасан)”, дедилар. (Ровий) деди:
“Билолга кўзлари ғолиб келди. У уловига суянган ҳолда ухлаб қолди. На Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва на Билол ва на бирорта саҳобий қуёшнинг (ҳарорати) урилмагунича уйғонмадилар. Улардан биринчи бўлиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғондилар ва даҳшатга тушиб:
“Эй Билол”, дедилар. Билол:
“Сизнинг руҳингизни олган Зот, менинг ҳам руҳимни олибди. Сизга ота-онам фидо бўлсин, эй Аллоҳнинг Расули!”, деди. Бас, уловларини бироз нарироққа кўчирдилар. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат олиб, Билолни такбир айтишга буюриб, уларга намозни қоим қилдилар ва улар билан бомдодни ўқидилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни ўқиб бўлгач:
“Ким бир намозни унутса, эслаганда уни ўқисин. Зеро Аллоҳ таоло:
“Намозни эсга тушганда тўкис адо эт”, деган”, дедилар”.
Юнус шундай деди:
“Ибн Шиҳоб уни шундоқ ўқир эди. Аҳмад, Анбаса яъни Юнусдан ривоят қилиб бу ҳадисни “لِذِكْرِى” яъни “мени эслаш учун” дейишган. Аҳмад: “الْكَرَى” “мудроқдир” деган”.

Саид ибн ал-Мусайяб Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бу хабарни ривоят қилади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Унда сизга ғафлат етган жойингизни ўзгартиринг”, дедилар. (Ровий) деди:
“Шунда Билолга буюрдилар. У азон ва такбир айтди ва намозни ўқидилар”.
Абу Довуд шундай деди:
“Бу ҳадисни  Молик ва Суфён ибн Уяйна, Авзоий, Абдураззоқ, Маъмар ва ибн Исҳоқдан ривоят қилиб, улардан бирортаси ҳам, Зуҳрийнинг бу ҳадисидаги азонни зикр қилишмаган. Бу ҳадисни улардан Авзоий ва Абон ал-Аттор Маъмардан ривоят қилганидан бошқа ҳеч бири санадини етказмаган”.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарларидан бирида эдилар. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йўлдан бурилдилар ва мен у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам  билан бирга бурилдим. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қара (ким бор)”, дедилар. Мен:
“Бу бир отлиқ ва булар икки отлиқ, ана улар учта. Биз етти киши бўлдик”, дедим. Шунда У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бизнинг намозимизни муҳофаза қилинг”, дедилар. Яъни бомдод намозини. Шунда уларнинг қулоқлари тўсилиб, қуёшнинг ҳароратигина уларни уйғотди. Бас туриб бироз юрдилар. Сўнгра тушиб таҳорат қилдилар ва Билол азон айтди. Улар бомдоднинг икки ракъат суннатини, сўнгра бомдодни ўқиб, уловларига миндилар. Шунда баъзилари баъзиларига:
 “Батаҳқиқ намозимизни ўтказиб юбордик”, дейишди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уйқуда ўтказиб юбориш йўқдир. Албатта ўтказиш уйғоқликдадир. Агар сизлардан бирортангиз бир намозни унутса, эслаган вақтда ўқиб олсин! Эртадан ўз вақтида (яна ўқиб қўйилсин)”, дедилар”.

    Ҳолид ибн Сумайр бизга ҳадис сўзлаб бериб, шундай деди:
“Бизга Мадинадан Абдуллоҳ ибн Рабоҳ ал-Ансорий келди. Ансорлар уни фақиҳ дейишарди. У:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг чавандозлари Абу Қатода розияллоҳу анҳу менга айтиб берган”, деб бизга ҳадис айтиб берди.
“У шундай деди:
“Ушбу қиссада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Амирлар қўшини”ни юборганлари ҳам бор эди”.
У шундай деди:
“Бизни фақат кўтарилган ҳолдаги қуёшгина уйғотди. Намозимизни (қазо қилиб қўйганимиз учун) даҳшатга тушган ҳолда турдик. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш чиққунга қадар:
“Кутинглар, кутинглар”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Сизлардан ким бомдоднинг икки ракъатини ўқиб юрган бўлса, уни (ҳозир ҳам) ўқиб олсин”, дедилар. Шунда уни ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам туриб ўқиб олди. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга азон айтилишини буюрдилар. Азон айтилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб биз билан бирга намоз ўқидилар. Кейин бурилиб:
“Огоҳ бўлинг! Албатта, биз Аллоҳга ҳамд айтамиз. Албатта биз дунё ишларидан бирор нарсада намозимиздан машғул бўлмадик. Лекин бизнинг руҳларимиз Аллоҳ азза ва жалланинг қўлидадир. Қачон хоҳласа уни қўйиб юборади. Сизлардан қай бирингиз тонги намозни эртадан ўз вақтида топса, унга қўшиб унинг мислини ҳам қазосини ўқиб қўйсин”, дедилар”.

Ушбу хабарни Абу Қатоданинг ўғли Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилиб, шундай деди:
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 “Албатта, Аллоҳ хоҳлаган вақтда руҳларингизни қабз қилиб, хоҳлаган вақтда қайтаради. Тур, намозга азон айт”, дедилар. Бас, одамлар туриб таҳорат қилишди, токи қуёш кўтарилганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, кишиларга намоз ўқиб бердилар”.

Абу Қатода розияллоҳу анҳунинг  ўғли шунинг маъносидаги ҳадисни отасидан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб, шундай деди:
“Бас қуёш кўтарилган вақтда таҳорат олиб, уларга намоз ўқиб бердилар”.

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Уйқуда қасддан нуқсонга йўл қўйиш йўқ. Қасддан нуқсонга йўл қўйиш фақат уйғоқликда, намозни ҳатто бошқа вақт киргунга қадар кечиктирмоқлик ила бўлур”, дедилар”.

Анас ибн Молик  розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким намозни унутса, бас, уни эслаган пайтида ўқиб олсин. Унинг бундан бошқа каффорати йўқдир”, дедилар”.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларидан бирида бомдод намозида ухлаб қолиб, қуёшнинг иссиғидан уйғондилар. Бас, қуёш кўтарилгунга қадар бироз тепаликка чиқиб турдилар. Сўнгра муаззинга амр қилдилар, у азон айтди. Бас, икки ракат фажрдан олдинга намозни ўқидилар. Сўнгра такбир айтди. Кейин бомдод намозини ўқиб бердилар”.

Амр ибн Умайя аз-Зомирийдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сафарларидан бирида у зот билан бирга сафарга чиққан эдик. Бас, бомдод намозига қуёш чиққунча ухлаб қолдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб:
“Бу жойдан бошқа жойга ўтинглар”, дедилар”.
Ровий шундай деди:
“Сўнгра Билолга амр қилиб, азон айттирдилар. Сўнгра таҳорат қилиб, икки ракат бомдоднинг суннатини ўқидилар. Сўнгра Билолга амр этиб, такбир айттирдилар ва уларга бомдод намозини ўқиб бердилар”.

Зу Михбар ал-Ҳабашийдан ривоят қилинади. У Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга хизмат қилар эди. Ушбу хабарда у шундай деди:
“Тупроқни ҳўл қилмасдан таҳорат қилдилар, яъни Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам. Сўнгра Билолга буюрдилар, у азон айтди. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб, икки ракъатни шошилмасдан ўқидилар. Сўнгра Билолга:
“Намозга такбир айт”, дедилар. Кейин шошилмаган ҳолда фарзни ўқидилар.
У шундай деди:
“Ҳажжождан, у Язид ибн Сулайҳдан ривоят қилади:
“Ҳабаш кишиларидан бўлган Зу Михбар менга ҳадис айтиб берди”.
Убайд:
“Язид ибн Солиҳ”, деди.

Нажошийни укасининг ўғли Зу Михбардан ривоят қилинади. У ушбу хабарда:
“Бас у шошилмаган ҳолда азон айтди”, деган.

Абдурраҳмон ибн Абу Алқама, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан эшитдим, деб ривоят қилади. У шундай деди:
“Ҳудайбийя вақтида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга келдик.
Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бизни ким уйғотиб қўяди?”, дедилар. Билол:
“Мен”, деди. Улар токи қуёш чиққунча ухладилар. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб:
“Олдин қандай қилаётган бўлсанглар, шундай қилинглар”, дедилар. У:
“Биз ўшандай қилдик”, деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳудди шунингдек унутган ёки ухлаб қолган кимса (адони қандай ўқиса, қазони ҳам шундай ўқийди) сизлар ҳам шундай қилинглар”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио