Сунани Абу Довуд

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

Агар имом намозни вақтидан кечиктирса боби

Абу Заррдан ривоят қилинади. Ушундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Эй Абу Зарр, агар сенинг устингда намозни ўлдирадиган, ёки –намозни кечиктирадиган – амирлар бўлса сен қандоқ қиласан”, дедилар. Мен:
“Эй Аллоҳнинг Расули, мени нимага буюрасиз?”- дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Намозни вақтида ўқи. Агар улар билан бирга намозни топсанг, уни ҳам ўқи. Албатта, у намоз сен учун нафл бўлади”, дедилар”.

Амр ибн Маймун ал-Авдийдан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Бизга Муоз ибн Жабал Яманга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг элчилари бўлиб келди. (Амр ибн Маймун) шундай деди:
“Уни бомдодга яқин такбир айтаётганини эшитдим. У овози йўғон (ғуннали)киши эди”.
(Амр ибн Маймун) шундай деди:
 “Унга меҳрим тушди. Шомда уни дафн қилгунимга қадар, ундан ажралмадим. Сўнгра ундан кейин инсонларнинг фақиҳроғига назар солдим. Ибн Масъуднинг олдига келиб, у вафот қилгунига қадар, доим унинг ёнида бўлдим. У (ибн Масъуд) менга шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:
“Сизларга намозларни вақтида ўқимайдиган амирлар келса, қандоқ қиласиз”, дедилар. Мен:
“Менга ана шу ҳолат етса, нимага буюрасиз, эй Аллоҳнинг Расули”, дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Намозни вақтида ўқигин ва улар билан бирга намозингни нафл қил”, дедилар”.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Албатта, тез кунда мендан кейин устингизга намозни вақтида ўқишдан уларни бошқа нарсалар машғул қилиб, ҳатто унинг вақтини ўтказиб қўядиган амирлар бўлади. Бас, намозни вақтида ўқинг”, дедилар. Шунда бир киши:
“Эй Аллоҳнинг Расули, улар билан ҳам бирга ўқийманми?”- деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳа, агар хоҳласанг”, дедилар. Суфён:
“Агар уларга етсам, улар билан ҳам бирга ўқийманми?- деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ҳа, агар хоҳласанг”, дедилар”.

Қобийса ибн Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. У шундай деди:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Мендан кейин устингизга намозни кечиктирадиган амирлар бўлади. Бас, у сизларнинг фойдангизга ва уларнинг зараригадир. Модомики қиблага қараб намоз ўқир эканлар, улар билан бирга намоз ўқинг”, дедилар”.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио